SpaceX раҳбари Илон Маск Россияга тўлиқ кўп марталик ракета яратишни маслаҳат берди

Ўз 9
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Россиянинг Космик фаолият бўйича давлат корпорацияси («Роскосмос») томонидан ишлаб чиқилаётган «Амур-СПГ» ракетаси ҳақида ўз фикрини билдирди. Давлат корпорацияси ракетанинг биринчи поғонаси камида 10 марта учирилгандан сўнг ҳам омон қолишига умид қилмоқда, деб ёзади Forbes. Фото: AP Photo«Бу яхши усул, лекин мен ракетадан тўлиқ қайта фойдаланишга интилишни тавсия қиламан», — деб ёзди Маск Twitter’да, шунингдек, у изоҳларда SpaceX’нинг Falcon 9 элтувчи ракеталарида биринчи поғонадан қайта фойдаланиш сонининг чегараси йўқлиги, аммо ҳар сафар уни қайта созлаш қийинлашиб бориши ҳақида қўшимча қилган.Март ойининг ўрталарида Falcon 9 ракетасининг қайта фойдаланиш мумкин бўлган биринчи поғонаси тўққизинчи марта платформага муваффақиятли қўнди. Бироқ унинг дастлабки иккита учирилиши (2015 йил январь ва апрель ойларида) муваффақиятли якунланмасдан, қўниш пайтида биринчи поғона портлаган эди.«Роскосмос» раҳбари Дмитрий Рогозин 2019 йилда поғоналардан қайта фойдаланиладиган метан билан ҳаракатланувчи ракета устида иш бошланганини эълон қилди ва уни «чиройли қалам» деб атади. «Союз-2» оиласига кирувчи барча ракеталарни янги ракета билан алмаштириш режалаштирилмоқда. «Бу поғоналари икки ярим баравар камроқ бўлган ракета, у арзонроқ, шунингдек, қайта фойдаланиладиган поғоналардан иборат бўлади, биз бу ишни иложи борича тезроқ очишни режалаштирмоқдамиз», — деди Рогозин 2019 йилда.2020 йил октябрь ойида «Роскосмос» «Амур-СПГ» космик ракета комплексини, хусусан, метан билан ҳаракатланадиган ракетани дастлабки лойиҳалаштириш бўйича «Прогресс» ракета-космик маркази билан шартнома имзолади. Ракета Амур вилоятидаги Восточний космодромидан учирилади. Давлат корпорациясининг режаларига кўра метан ракетаси 2026 йилда биринчи парвозни амалга оширади.Мавзуга доир:Марсга учишга мўлжалланган Starship ракетаси прототипи қўнганидан кейин портлаб кетди (видео SpaceX ракета учирилишига бир ярим дақиқа қолганида парвозни бекор қилди Space Х бортида 60 та сунъий йўлдош бўлган ракетани учирди (видео)

Manba: Daryo