ОАВ: Эронлик мухолифатчи Венада Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига ҳужум қилишга уринди

Ўз 7
Эрон Ислом республикасидан ташқарида фаолият юритаётган мухолифат вакили 6 апрель куни Венада Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Арагчига ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар берди. Фото: «ТАСС»Таъкидланишича, Арагчи Европа Иттифоқи ташқи хизмати бош котиби Энрике Мор билан музокаралар ўтказган. Шундан сўнг Эрон мухолифатининг вакили дипломатни ҳақоратлаб, унга ҳужум қилмоқчи бўлган. Ҳужумнинг олди олинган.Агентликнинг хабар беришича, 6 апрель куни Эроннинг уюшмаган мухолифати вакиллари Вена шаҳридаги меҳмонхона ёнида тўпланган, у ерда ядро соҳасидаги Қўшма ҳаракатлар режаси (JCPOA) бўйича Қўшма Комиссия йиғилиши бўлиб ўтиши керак эди.Мухолифат вакиллари ядровий битим музокараларига қарши норозилик билдирмоқда. Эроннинг Венадаги элчихонаси маҳаллий ҳокимиятни Эрон делегацияси хавфсизлигини таъминлашга чақирди.Вена полицияси Арагчига ҳужум қилинганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаганини айтди. «Бизда бундай маълумот йўқ», — деди полиция Эрон ОАВ хабарларига жавобан.2021 йилдаги биринчи Эрон ва халқаро «бешлик»  (Россия, Буюк Британия, Германия, Хитой ва Франция) қўшма комиссиясининг йиғилиши 6 апрель куни Венада бўлиб ўтади. Сиёсий раҳбарлар даражасидаги учрашув иштирокчилари Эрон ядровий келишувини тўлиқ бажарилишини тиклаш масалаларини муҳокама қилади ва икки эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқиладиган вазифаларни белгилайди. Венадаги йиғилишда Эрон делегациясига Арагчи бошчилик қилади.Аввалроқ Эрон ядровий келишувига аъзо давлатлар АҚШнинг ушбу битимга қайтишига ёрдам бермоқчилигини маълум қилган эди. Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши санкциялари бекор қилинмагунча уранни бойитиш даражасини 20 фоиздан туширмаслигини айтган.Мавзуга доир:Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф Ўзбекистонга келди Хитой Эронга чегирмали нефть эвазига 400 миллиард доллар сармоя киритади

Manba: Daryo