«Ангрен шина заводи омборида UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак бўлган шиналар сотилмай турибди» — Алишер Қодиров

Ўз 8
«Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ шина ишлаб чиқариш заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботига таяниб маълум қилди. Фото: «Биринчи резинотехника заводи»Унинг сўзларига кўра, резинотехника заводи (Bars бренди остида шиналар ишлаб чиқаради) омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. «Сабаби доимгидек, сифат талабига жавоб бермайди», — деган депутат ва сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 миллион долларга яқин шина импорт қилганини қўшимча қилган.Алишер Қодировнинг айтишича, Хитойнинг Эксимбанкидан жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағ ҳисобига барпо этилган ушбу завод 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAutoMotors’да импорт ўрнини қоплаши керак эди.«Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими? Саволларга: ‘…ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда’, қабилида жавоб олинди. Лекин бошқа савол туғилади: нимага энди?» — деган депутат ва бундай хатолар олиб борилаётган ислоҳотларга жиддий зарар етказишини таъкидлаган.Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» партияси бу масала ва хорижий қарз-инвестицияларни самарали ишлатилаётганлиги билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов эшитувини ташкил этишини маълум қилди.«Gazeta.uz»нинг ёзишича, «Резинотехника» Собиқ Иттифоқ даврида республикадаги йирик резинатехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бўлган. Корхонанинг лойиҳавий қуввати йилига енгил автомобиль ва автотиркамалар (профил 41/21) учун 120 мингта шина, 9 миллион жуфт махсус оёқ кийим, 600 минг квадрат метр резинали мато ва 1000 тонна маҳсулот резинасини ишлаб чиқаришга тенг бўлган. Россиядан хом ашё етказиб берилиши кескин тушиб кетгани сабабли корхона қуввати сўнгги йилларда 5 фоиздан тушиб кетган.2013 йил декабрида «Ўзкимёсаноат» бошланғич қиймати 190 миллион доллар бўлган қурилишга бош пудратчи танлаш бўйича тендер эълон қилган. Ўша йилнинг августида тендер бўлиб ўтмаган деб топилган. 2014 йил ноябрида «Ўзкимёсаноат» ва Poly Technologies завод қурилишига шартнома имзолаган. 2016 йил сентябрида Президент Шавкат Мирзиёев объект қурилишини келиб кўрган.Объект қурилиши 2018 йилнинг августида якунланди, лойиҳанинг бош пудратчилари эса Хитойнинг Poly Technologies ва Linglong компаниялари бўлди.2019 йилнинг апрелида Вазирлар Маҳкамаси «Биринчи резинатехника заводи»ни давлат харидлари учун қишлоқ хўжалиги техникалари ва автомобиль шиналарини ягона етказиб берувчиси этиб белгилади.2019 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ва «Татнефть» «Биринчи резинатехника заводи»га эгалик қиладиган қўшма корхона ташкил этгани маълум бўлди. Россия компанияси ишлаб чиқаришга камида 500 миллион доллар тикиши хабар қилинган.2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси томонидан ушбу заводга биринчи даражали харажатларини қоплашга ссуда кўринишида 40 миллиард сўм ажратилган.Мавзуга доир: «Энг расво йўллар Ўзбекистонда. Бу муаммони 30 йилдан бери еча олмадик» — Алишер Қодиров

Manba: Daryo