Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўз 6
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда Ёшлар иттифоқининг матбуот хизмати. Фото: Ёшлар иттифоқиЎзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.Маълумот учун, Жумабоев Акмал Муродович 1987 йил 14 ноябрда Тошкент вилояти Паркент туманида таваллуд топган. Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани кенгаши депутати. У «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби. Оилали, бир нафар фарзанди бор.Бундан аввал Самарқанднинг Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинлангани, Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига раҳбар этиб тайинлангани ҳамда Янгийўл шаҳри, Бўка ва Шофиркон туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo