Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

Ўз 8
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди, деб хабар беради Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали.Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.Филиалда ўқув жараёни 2021/2022-ўқув йилидан бошланади.Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. 2021/2022-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.Аввалроқ Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши, пойтахтда Санкт-Петербург давлат университети филиали очилиши, «Тошкент материалшунослик университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.Мавзуга доир: Тошкентда Diplomat university номли хусусий университет очилиши кутилмоқдаЭслатиб ўтамиз, олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида 2021 йил 1 сентябргача камида биттадан нодавлат ОТМ очилиши маълум қилинган.

Manba: Daryo