Юрген Клопп: Мадридга «Реал»дан қасос олиш учун келмадик

Ўз 7
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фото: Getty ImagesМендаги мотивация энг юқори даражада, чунки биз кейинги босқичга чиқишни хоҳлаймиз. Бунинг 2018 йилдаги финал билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Ўша финалдан бир ой вақт ўтиб Серхио Рамосни юбилейимга чақирмаган бўлардим, аммо ҳозир... Бунга анча бўлди.Биз бу ерга қасос учун келмадик. Бироқ кейинги босқичга чиқа олсак, зўр иш бўларди. Биз ўзимизни яхши формада ҳис қиляпмиз ва ўсишни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.Ташқарида эшитдим, барча «Реал» фаворит эканини айтмоқда. Жуда соз! Биз даъвогар (совринга) ролини ўйнашдан қўрқмаймиз.Биз бутун дунёга, барча мухлисларимизга ҳали ҳам курашаётганимизни кўрсатишни истаймиз. Чемпионатда биздан юқоридагиларни таъқиб қилишимиз, «Реал» билан курашишимиз керак. Бунга қўлдан келганча уринамиз.Юрген Клопп, «Ливерпуль» бош мураббийиМазвуга доир: Зинедин Зидан «Ливерпуль»га қарши ўйин ҳақида: «Реал»га етарлича баҳо беришмаяптиЭслатиб ўтамиз, 2018 йил Киевда ўтган ЕЧЛ финалида «Реал» «Ливерпуль»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритган. Ўша учрашувнинг 30-дақиқасида Рамоснинг қўпол ҳаракатидан сўнг инглизлар етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.«Реал» — «Ливерпуль» учрашуви Тошкент вақти билан 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo