Тўйида 3962 метрли фата таққан кипрлик қиз Гиннеснинг рекордлар китобига кирди (фото)

10
Кипрда яшовчи қиз тўйи куни дунёдаги энг узун фатани кийиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда Guinness World Records хабар берди. Фото: Guinness World RecordsМаълумотларга кўра, Мария Параскева кийган тўй кўйлагининг бош қисмидаги безак 6 962 метр узунликда. Фото: Guinness World Records«Мен болалигимдан буён энг узун фата бўйича Гиннеснинг рекордини янгилашни орзу қилар эдим. Ушбу фатани тўлиқ ёйиб чиқиш учун менга 6 соат ва 30 нафар ёрдамчи керак бўлди», − дейди аёл. Фото: Guinness World RecordsГиннеснинг рекордлар китобининг Instagram’даги аккаунтида Параскева кийган тўй либоси видеоси пайдо бўлган. У 25 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Шунингдек, тармоқ фойдаланувчилари бош кийимнинг узунлигига қойил қолган. Фото: Guinness World RecordsУлар томонидан «Одамлар бу каби ғояларни қаердан олади?», «Ақлдан озиш мумкин», «Унинг ўлчами майдон катталигида», «Аввалига мен уни узун ўргимчак тўри деб ўйладим», − деб изоҳ қолдирилган. Фото: Guinness World RecordsЯна айримлар ушбу узунликдаги фатани ноўрин деб ҳисоблаган ва «Нега бу ишни қилдинг?», «Мен одамларни ёмон кўраман», «Жуда кўп мато беҳуда сарфланган», «Бу шунчаки жиннилик», «Куёвнинг асаблари темирдан бўлиши керак», дея фикр билдирган. Фото: Guinness World RecordsМавзуга доир:АҚШда жуфтлик 50 йилдан сўнг никоҳ тўйи либосида такроран суратга тушди (фото) Америкалик қиз оғир касал отаси учун шифохонада турмушга чиқди Видео: Хитойлик полициячи тушлик вақтида уйланди ва шу заҳоти ишга қайтиб кетди

Manba: Daryo