Самандар «Муҳаббат синовлари» суратга олинишига Юлдуз Усмонова сабаб бўлгани ҳамда 18 йилдан сўнг фильмдаги партнёрини учратиб қолгани ҳақида гапирди (видео)

Ўз 8
Актёр ва бошловчи Самандар Ҳамроқулов MY5 телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувида меҳмон бўлди ҳамда «Муҳаббат синовлари» фильми ҳақидаги аввал эълон қилинмаган маълумотларни сўзлаб берди.«Рустам Саъдиев талабалик пайтларимизда Юлдуз Усмонованинг ‘Муҳаббатжон’ қўшиғига клип суратга олмоқчи бўлиб, институтга келдилар. Бош ролларга мени, Илмира Раҳимжонова ва Дилшодбек Каттабековни танлаб олдилар.  Сценарий тайёр бўлганидан кейин Юлдуз Усмоновага кўрсатишга олиб бордик. Сценарийни ўқиган Юлдуз Усмонова ‘Рустам буни кино қилиб қўйибсиз-ку! Сиз буни кино қилиб олинг’, дедилар.  Рустам ака ‘Мен ҳеч қачон кино олмаганман-ку’, дедилар. ‘Рустам қачонгача клип ишлаб юрасиз, кино ҳам олинг, ҳаракат қилинг’, дедилар Юлдуз опа. Шу билан ‘Муҳаббатжон’ клипига ёзилган сценарий асосида ‘Муҳаббат синоблари’ фильми суратга олинди», — дейди Самандар.Шунингдек, Самандар фильмдаги партнёри Лобар Полвонованинг ҳозир қаерда эканлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.«Лобархон турмушга чиқиб, фарзандли бўлганлар. Ҳозир нима иш қилаётганларини билмайман. Ўзи ҳаётда ҳам дизайнер. Охирги марта кўрганимда Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрига костюмлар тикаётганди. Анчадан бери кўрмаганим учун ҳеч қанақа маълумотга эга эмасман. Фильм суратга олинганидан бери кўрмагандим, ўша куни кўриб қолдим», — дейди Самандар.Маълумот учун, «Муҳаббат синовлари» фильми 2003 йилда суратга олинган ва томошабинлар эътиборини қозонган. Фильмда бош ролларни Самандар, Лобар Полвонова, Мирза Азизов, Абдурайим Абдуваҳобов, Зуҳра Ашурова, Мирзабек Холмедов, Дилшодбек Каттабеков, Шуҳрат Нуралиев, Манзура ва бошқа таниқли актёрлар ижро этган.Мавзуга доир: Ҳусниддин Холиқовнинг «Сумалакдан тош топдим» клипидаги Наргиза Тўлаганова АҚШга кетиб, Facebook компаниясида ишлаётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 

Manba: Daryo