Грузия бош вазирининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди

Ўз 11
Грузия бош вазири Иракли Гарибашвилининг COVID-19’га топширган тести мусбат натижа бериб, унда коронавирус мавжудлиги тасдиқланди. Бу ҳақда ҳукумат маъмуриятига таяниб, «Интерфакс» хабар берди. Иракли ГарибашвилиФото: AP PhotoХабарда айтилишича, бош вазир ўзини яхши ҳис қилмоқда. Гарибашвили ўзини яккалаш тартибига олган ҳолда, масофадан туриб ишлашда давом этмоқда.Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 5 апрель куни мамлакатда ўтказилган 24 592 та COVID-19 тестидан сўнг 897 кишида инфекция мавжудлиги аниқланди, 10 киши касалликдан вафот этди.Аввалроқ Аргентина президенти Альберто Фернандеснинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа бергани ҳақида хабар берилганди. Январь ойида Аргентина президенти «Спутник V» билан эмланган эди. Россия президенти Владимир Путин коронавирус билан касалланган Аргентина раҳбарига қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўради. Суҳбат давомида Аргентина президенти коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани сабабли касаллик симптомларсиз кечаётганини таъкидлаб ўтди.Ундан аввал Португалия президенти Марселу Ребелу ди Созанинг коронавирус инфекциясига топширган тести мусбат натижа кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Арманистон президенти Армен Саркисян оиласи билан Янги йил таътилини ўтказиш пайтида Лондон шаҳрида коронавирус юқтириб олган. Президент матбуот хизмати унда касаллик оғир кечганини маълум қилган.Бундан ташқари, Бразилия вице-президенти, Франция президенти Эммануэль Макрон, Швеция шаҳзодаси Карл Филипп ва малика Софияда ҳамда Украина президенти Владимир Зеленскийда коронавирус аниқланган.

Manba: Daryo