Фарғонада Nexia зовурга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ўз 8
Фарғона вилоятида Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Фото: Фарғона вилоят ИИБҚайд этилишича, 2021 йил 3 апрель куни Фурқат тумани Қушчи қишлоғи ҳудудида ҳайдовчи Ш.Н. бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia автомашинаси йўл четидаги зовурга тушиб кетган.Натижада ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Автомобильда бўлган йўловчи Ғ.I. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда Cobalt йўл четидаги бетонга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар берилган бўлса, Сурхондарёда ҳайдовчининг ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон деворга бориб урилиши натижасида йўловчи вафот этгани маълум бўлганди.Мавзуга доир:Тошкентда бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди Андижонда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Икки киши жароҳат олган Тошкентда Lacetti ва Spark тўқнашуви оқибатида ҳайдовчиларнинг бири шифохонага ётқизилди

Manba: Daryo