Фарғонада боғча болаларини тинчлантириш учун темир қошиқдан фойдаланиб, 4 ёшли боланинг бир кўзидан айрилишига сабабчи бўлган тарбиячига суд ҳукми ўқилди

Ўз 7
Фарғонада эҳтиётсизлиги оқибатида 4 яшар боланинг бир кўзидан айрилишига сабабчи бўлган боғча тарбиячисига суд ҳукми билан жазо тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди раиси Шуҳрат Мирзакиров маълум қилди.Маълум бўлишича, 2020 йил 16 октябрь куни Ўзбекистон туманидаги 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ёрдамчи тарбиячи бўлиб ишлаган Г.У. боғча тарбияланувчиларига овқат тарқатаётган вақтида болалар бақир-чақир қилган. Тарбиячи уларни тинчлантириш мақсадида қўлидаги темир қошиқни столга урган. Тарбиячининг қўлидан чиқиб кетган қошиқ 2016 йилда туғилган Ҳ.И.нинг кўз қисмига тегган.Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 20 октябрь кунги хулосасига кўра, вояга етмаган Ҳ.И.да ўнг кўз шох пардасининг, склеранинг, рангдор парданинг йиртилган яраси — ўнг кўз олмаси бутунлигининг бузилиши, кўришнинг тўлиқ йўқолиши каби оғир тан жароҳати борлиги аниқланган.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 19 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан Г.У.ни айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилган.Суд ҳукмига кўра, Г.У.га нисбатан эълон қилинган айблов Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисмига қайта квалификация қилинган. Судланувчи Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми (эҳтиётсизлик орқасида баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.Шунингдек, фуқаровий жавобгар 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотидан 4 миллион 700 минг сўм моддий зарар жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига ундирилиши белгиланган.Мавзуга доир: Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этди. Ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилди Қорақалпоғистонда боғча тарбиячилари автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Бунга қонунбузарликда гумонланган мудиранинг ишга қайта тикланиши сабаб бўлган

Manba: Daryo