Юлдузларнинг ҳар бир қадамини мода қийноқларига айлантирган максимал даражадаги ноқулай пойабзаллар (фото)

Ўз 6
Ушбу қаҳрамонлар ноқулай пойабзаллар туфайли омадсизликка учрагани, шубҳасиз. Жамоатчилик олдида ноодатий оёқ кийимларда намоён бўлган юлдузлар орадан узоқ вақт ўтиб ҳам унинг қийноқларини унутмаган бўлиши керак. Фото: GraziaМарион Котийяр кўпинча шакл ва баландлик борасида ҳам классикага аҳамият беради. Бироқ бир неча йил олдин француз актрисаси тадбирларнинг бирида суяк шаклидаги пошнали оёқ кийимда кўриниш берган. Албатта, бу каби оёқ кийим билан ҳаракатланиш қанчалик қулай бўлгани ҳақда юлдузга саволлар берилган бўлиши керак, аммо жавоби номаълумлигича қолган. Фото: GraziaБританиялик Дафна Гиннесс ўзининг ғайриоддий образларда намоён бўлиши билан танилган. Таг қисми ўта баланд бўлган пойабзалда кўриниб турибдики, пошналар йўқ. Дафнага қойил қолмай иложи йўқ, у бу каби ноодатий баланд оёқ кийимда юришни уддалай олди. Фото: GraziaКим Кардашьян ҳомиладорлик даврида ҳам баланд пошнали оёқ кийимдан воз кечмаган. Бу албатта, кўпчиликни хавотирга ҳам қўйган. Чунки унинг айрим суратларида дош бера олмаётган пошналар том маънода оёқлар остидан чиқиб кетгудек кўринган. Фото: GraziaШунингдек, Кардашьяннинг яна бир ноқулай оёқ кийимда кўриш мумкин. У қанчалар қимматбаҳо ва замонавий бўлмасин, қулайлик жиҳатидан кийиш тавсия этилмайдиган оёқ кийимлар рўйхатида бўлиши мумкин. Фото: GraziaҒалати оёқ кийимларда намоён бўлувчи юлдузлар орасида Анжелина Жолини ҳам кўриш мумкин. Актриса «Малефисента»нинг тақдимотига айнан шу кўринишда ташриф буюрган. Фото: GraziaАлиса Рейнернинг ҳам оёқ кийимида бир қанча ноқулайликлар юз бергани сезилиб турибди. Ҳаракат вақтида тўпиқ атрофида оғриқ, боғламнинг сурилиб кетиши ва эгилган товон орқали буни кўриш мумкин. Фото: GraziaФақатгина ноодатий оёқ кийимлар қийинчилик туғдиради, дейиш нотўғри фикр. Женнифер Лоуренсники сингари ўлчами мос бўлмаган оддий оёқ кийимлар ҳам мукаммал образга путур етказади. Фото: GraziaЖулианна Мурнинг оёқ кийими қанчалар бежирим бўлмасин, актрисанинг оёқлари олдинга силжиб, бармоқлар ён томондан чиқиб кетмоқда. Фото: GraziaСара Жессика Паркер ҳамиша образ яратишда ажралиб туради. Бу сафар у шер панжасини ёдга солувчи туфли кийишга қарор қилган. Фото: GraziaЛеди Гага ҳам ҳамиша энг ғалати кўринишда намоён бўлишни ёқтиради. Унинг ушбу оёқ кийими Дафнаникига жуда ўхшаш бўлиб, унда юриш имконсиздек туюлади. Аммо юлдузлар буни уддасидан чиқди.Мавзуга доир:Энг замонавий образга ҳам путур етказиши мумкин бўлган эскирган нарсалар (фото) Фото: Либосидаги дидсиз танланган бантлар туфайли образига путур етган машҳурлар Соғлиқни асраш учун биринчи қадам: Гардеробда қолдириб бўлмайдиган хавфли буюмлар (фото) Фото: Юлдузларнинг «Гремми-2021» тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли образлари

Manba: Daryo