Неймар ПСЖ билан музокараларни тўхтатди. У «Барселона»га қайтмоқчи

Ўз 5
ПСЖ ҳужумчиси Неймар «Барселона»га қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда Marca нашри. Фото: TwitterМанбанинг хабарига кўра бразилиялик футболчи ПСЖ билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатган, боиси у Лионель Месси Каталония клубида қолади деган фикрда.Шунингдек, Неймарнинг «Барселона»га жамоага қайтиш истагида эканлиги ҳақида хабар бергани айтилмоқда.Қайд этиш жоиз, ҳужумчи 2013—2017 йилларда «кўк-анорранглилар» сафида тўп суриб, 186 учрашувда 105 та гол урган.29 ёшли Неймар 2020/21 йилги мавсумда Франция чемпионатининг 13 учрашувида майдонга тушиб, 6 та гол урди. Унинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.Мавзуга доир: Месси, Неймар, Аллисон ва бошқалар. Лотин Америкасининг энг қиммат футболчилари Ўсмирликдан етукликкача. Неймарнинг соч турмаги 12 йил ичида қай даражада ўзгарди?

Manba: Daryo