АПЛ. «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Брайтон»ни таслим этди

Ўз 6
Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 30-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» 4 апрель, якшанба куни ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилди. Фото: «Дарё» / TwitterУчрашувнинг 13-дақиқасида Дэнни Уэлбек собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Маркус Рэшфорд Бруну Фернандешнинг узатмасини голга айлантирган ҳолда орадаги фарқни йўққа чиқарди. 83-дақиқада эса Мэйсон Гринвуд «қизил иблислар»га ғалаба келтирган голни урди. Шу тариқа Манчестер клуби ўз майдонида муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди.Мазкур ғалабадан кейин «Манчестер Юнайтед»нинг очколари 60 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Брайтон» эса 32 очко билан 16-ўринни банд этган.АПЛ30-тур баҳслари4 апрель, якшанба«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» 2:1Голлар: 0:1 – 13 Уэлбек, 1:1 – 62 Рэшфорд, 2:1 – 83 Гринвуд.«Манчестер Юнайтед»: Ҳендерсон, Магуайр, Линдельоф, Уан-Биссака, Шоу, Бруну Фернандеш, Фред, Погба (Мактомини, 84), Кавани (ван де Бек, 82), Рэшфорд (Жеймс, 72), Гринвуд.«Брайтон»: Санчес, Уайт, Велтман, Данк, Гросс, Модер (Жаҳонбахш, 87), Лаллана (Зекири, 88), Биссума, Троссард (Мак Аллистер, 63), Уэлбек, Мопе.Огоҳлантиришлар: Гросс (42), Кавани (63), Уайт (66), Гринвуд (89).«Астон Вилла» – «Фулҳэм» 3:1Голлар: 0:1 – 61 Митрович, 1:1 – 78 Трезеге, 2:1 – 81 Трезеге, 3:1 – 87 Уоткинс.

Manba: Daryo