Вин Дизель ва Дуэйн Жонсон улкан болаларга айланиб қолди: «Форсаж»даги пайқаш мушкул бўлган ноодатий кадр

Ўз 7
Шотландияда Лили исмли гитарачи «Форсаж»нинг олтинчи қисмини томоша қилаётиб ғалати кадрни пайқаб қолди — унда Вин Дизель ва Дуэйн Жонсон бир неча сонияга болаларга айланиб қолган, деб ёзади Meduza. Кадр: TwitterУшбу саҳнада Дипломатик хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Люк Хоббс ноқонуний пойгачи ва жиноятчи Доминик Тореттонинг олдига келади. Сюжет бўйича Торетто ва Хоббс бир-бирига душман, бироқ фильм охирида, айнан ушбу эпизодда барчаси ярашув билан якунланади.Саҳнада қаҳрамонлар бир-бирга қарама-қарши туради. Хоббс собиқ рақиби томон бир қадам ташлайди ва баҳайбат Дизелнинг фонида ёш болага айланади. Шундан сўнг тасвир бошқа ракурсдан кўрсатилади ва Дизелнинг боши улкан Дуэйн Жонсоннинг фонида кичкина бўлиб қолади.watched fast and furious 6 last night and absolutely cannot stop thinking about the weird perspective in this scene pic.twitter.com/NHBmVkfBkf— lily f (@lilyeIiz) March 31, 2021Бунга бир нечта тушинтиришлар бўлиши мумкинБиринчидан — бу Хоббс ва Торетто барибир дўст бўлмаганини кўрсатиш учун оператор ёки режиссёр томонидан ўйлаб қилинган иш;Иккинчидан — Дизель ва Жонсон суратга олиш вақтида ўзаро жанжаллашиб қолган ва шундай буён биргаликда бирор саҳнада кўриниш бермаган (роликда улар аслида бир-бирининг кўзига қарамаётганини кўриш мумкин);Учинчидан — бўйдаги фарқ. Жонсон бўйининг баландлиги — 196 сантиметр, Дизель эса 178 сантиметр. Афтидан, Дизель режиссёр ёки продюсер кадрда актёр улкан Жонсондан кичик кўринишини хоҳламаган. Чунки уларнинг қаҳрамонлари бир-бирига хавф туғдириши керак. Шу сабабли оператор Дизель ва Жонсонни шундай ракурсдан суратга олиши керак бўлганки, уларнинг бири иккинчисидан сезиларли даражада катта кўриниши керак бўлмаган. Натижада уларнинг иккиси ҳам ўсмир болаларга айланиб қолган.Мавзуга доир:Вин Дизель ўзининг илк қўшиғини тақдим этди. Рақсга чорловчи трек актёрда ҳаммаси яхши эканлиги ҳақида «Форсаж» франшизаси 11-фильмдан сўнг якунланади

Manba: Daryo