Ҳусниддин Холиқовнинг «Сумалакдан тош топдим» клипидаги Наргиза Тўлаганова АҚШга кетиб, Facebook компаниясида ишлаётгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

Ўз 6
«Севимли» телеканалининг «Хайрли оқшом» кўрсатувида марҳум хонанда Ҳусниддин Холиқовнинг «Сумалакдан тош топдим» қўшиғи ва клипи яратилиш тарихи ҳақида маълумот берилди. Хусусан, кўрсатув ижодкорлари клипдаги бош қаҳрамонни гавдалантирган актриса Наргиза Тўлаганова билан боғланиб, унинг ҳозир нима иш билан машғуллиги ҳақида суҳбатлашди. Фото: YouTube«16 март куни менга клип олиш таклифи билан келишди. Клип 21 март куни эфирга кетиши керак, уч кун вақтимиз бор. Бош қаҳрамон йўқ. Наврўзой бўлиши керак, чиройли бир қиз керак. Ўша пайтда кўрсатувимда кичкина бир саҳифани олиб борадиган Наргиза деган қиз бўларди. Ўша Наргизани Ҳусниддин акамга тавсия қилдим, маъқул бўлди», — дейди клип режиссёри Бурхон Шаропов.Маълум бўлишича, клипдаги актриса Наргиза Тўлаганова айни пайтда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилади.«Клипни узоқ йиллардан бери кўрмасдим, ўзимга ёқмасдим. Лекин яқинда мана шундай ўлмас асарда суратга тушганимни ҳис этдим, клипни кўра бошладим. 11 йил бўлди АҚШнинг Калифорния штатида яшаяпман. Facebook компаниясида ишлаяпман. Бир қизим бор — олти ёш, бу йил мактабга чиқди», — дейди Наргиза Тўлаганова.Мавзуга доир:АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар. 2-қисм (фото) «Қайтар дунё»даги Ойжамол — Гулнора Қосимова нима сабабдан АҚШга кетган? «Кўнгил кўчалари»даги Суқсур ҳозир қаерда? У нега киноларда кўринмай қолди? (фото) «Тубанлик»даги Дилроз — актриса Зиёда Худойқулова нега кинони тарк этди? (фото)

Manba: Daryo