«Меҳр» операцияси доирасида Суриядан олиб келинган ўзбеклар ҳақида «Тутқунлик» фильми суратга олинмоқда

Ўз 7
2019—2020 йилларда Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган «Тутқунлик» номли фильм суратга олинмоқда. Фото: «Ўзбеккино»«Ўзбеккино» буюртмасига биноан суратга олинаётган фильмда турли сабабларга кўра Сурияга бориб қолган оилалар тақдири ўз аксини топади. Фото: «Ўзбеккино» Фото: «Ўзбеккино» Фото: «Ўзбеккино»Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда. Фото: «Ўзбеккино»Таъкидланишича, унда Яқин Шарққа иш қидириб борган ёш фелдшер йигит, турмуш ўртоғининг ортидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли бола каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фото: «Ўзбеккино»Маълумот учун, «Меҳр» инсонпарварлик операцияси илк бор 2019 йили амалга оширган бўлиб, унда 156 нафар ўзбекистонлик, асосан, аёллар ва болалар Сурия пойтахти Дамашқдан махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келинган. 2019 йилнинг октябрь ойида эса Яқин Шарқдаги можаролар ҳудудидан ўзбекистонликларни қайтариш бўйича иккинчи махсус операция амалга оширилган. 2020 йилнинг декабридаги учинчи махсус операция доирасида Суриядан 25 нафар аёл ва 73 нафар бола, 2021 йилдаги «Меҳр-4» операцияда эса 24 нафар фуқаро Афғонистондан Ўзбекистонга қайтарилган.Мавзуга доир:Фото: Суриядан «Меҳр» билан қайтарилган ўзбекистонлик аёллар ва болалар Суриядаги қуролли можаролар ҳудудидан қайтарилган ўзбекистонлик аёл Ватан тупроғини тавоф қилмоқда (фото)

Manba: Daryo