Фото: Малика Диана, Шерон Стоун ва қўриқчиларини севиб қолган бошқа юлдузлар

Ўз 8
Ўзининг ҳимоячисига кўнгил қўйган юлдузлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.Грэйс Жонс ва Долф Лундгрен Фото: Cosmopolitan1983 йилда машҳур хонанда ва ҳали танилиб улгурмаган Ганс ўртасида севги учқуни аланга олган. Лундгрен фаолият юритадиган тунги клубга концерт берган қўшиқчи йигитга шахсий қўриқчиси бўлишни таклиф қилган. Шундан кейин бошланган муносабатлар Долфнинг кино соҳасидаги карьераси бошлангач якунига етган. Қўриқчисининг машҳурликка эришгани Грэйс учун кутилмаган ҳолат бўлган.Малика Диана ва Барри Маннаки Фото: CosmopolitanШаҳзода Чарльз билан турмушидан бахтсиз бўлган Диана қўриқчи Барри Маннакига илакишиб қолган. Табиийки, бу қироллик оиласи вакиллари учун ёқимсиз ҳолат бўлган. ОАВда уларнинг муносабатлари ҳақида маълумот тарқаганидан кейин Маннаки истеъфога чиқарилган. 1987 йилда Баррининг автоҳалокатда вафот этгани Диана учун катта зарба бўлган. Канн кинофестивалига кетиш чоғида бу ҳақида хабар топган малика қизил йўлакда сир бор бермай кўриниш беришига тўғри келган. Психолог Питер Сетеллен томонидан олинган қайдларда Диана ҳамма нарсани ташлаб, шунчаки Маннаки билан бирга ҳаёт кечиришни истагани ҳақида таъкидлаган.Малика Стефания ва Даниел Дюкре Фото: CosmopolitanГрэйс Келли ва Монако князи Рене III қизи Стефания княгиня бўла туриб ҳам оммадан фарзандининг отаси исмини яширмаслик мумкинлигини исботлаган. Қўриқчиси Даниелга турмушга чиққан малика икки нафар фарзандни дунёга келтирган. Аммо уларнинг турмуши узоққа бормаган, тўйдан бир йил ўтиб Дюкренинг бошқа бир аёл билан тарқалган суратлари муносабатларга нуқта қўйишга сабаб бўлган.Мадонна ва Жеймс Олбрайт Фото: Cosmopolitan1992 йилда қўриқчиси билан севишиб юрган Мадонна орадан икки йил ўтиб, ҳаммасига якун ясаган. Хонандани судга бериб ундан 1 миллион доллар талаб қилган Олбрайт мақсадига эриша олмаган.Шерон Стоун ва Жоэл Свайгарт Фото: CosmopolitanШерон ва унинг қўриқчиси ўртасидаги муносабатлар «Қотиллар ўйини» фильмининг суратга олиниш жараёнида авж олган. Бу вақтда Свайгарт уйланган ва фарзандлари бўлган. Муносабатлари ҳақидаги маълумот ОАВда тарқалганидан кейин, уларнинг ҳар иккиси ўз йўлидан кетишга қарор қилган. Шерон Жоэлдан оиласига қайтишни сўраган ва шундан кейин Свайгарт Голливудда бошқа кўриниш бермаган.Анастейша ва Уэйн Нютон Фото: CosmopolitanБошига кулфат тушган хонанда ҳаётини сақлаб қолганидан кейин Анастейша ва Уэйн ўртасида севги учқунлари пайдо бўлган. Хонанда 2003 йилда саратон ташхиси қўйилганидан сўнг ҳамиша ёнида бўлган қўриқчини бошқа у билан ўзини бахтли ҳис қилмагани учунгина тарк этишга қарор қилган.Хайди Клум ва Мартин Кристен  Фото: CosmopolitanСилга турмушга чиққан Хайди қўриқчиси Мартин сабаб ажрашишга қарор қилган. Кристен юлдузнинг фарзандларини ўзиникидек яхши кўриб, тарбия берган. Аммо моделнинг оила қолиб, ишга ўзини бағишлагани уч йилдан кейин ҳаммасига якун ясашга сабаб бўлган.Мавзуга доир:Ўзига ҳаддан зиёд бино қўйган машҳур шахслар (фото) Фото: Бахтсиз севги туфайли жонига қасд қилишга уринган машҳурлар Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото)

Manba: Daryo