Нафақат саҳнада, балки ҳаётда ҳам ажралмас дўст бўлган турк юлдузлари (фото)

Ўз 6
Туркиялик таниқли шахслар ҳар доим мухлисларининг диққат марказида. Томошабинлар азалдан нафақат экрандаги персонажлар, балки роль ижрочиларининг ҳаётига ҳам қизиқиб келган. Суратга олиш жараёнидаги тез-тез учраб турадиган жанжаллар ҳақида жуда тез шов-шув кўтарилса-да, лекин баъзи актёрларнинг ҳақиқий дўстлиги ҳақида кўпчилик билмайди. Телесериалларни суратга олишдан ташқари, дўстлик учун вақт топа оладиган турк юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.Гуленай Калкан ва Марям Узерли Фото: «Яндекс Дзен»Гуленай Калкан «Она» мелодрамасидаги роли, Марям эса неча йиллар ўтса ҳам, томошабинлар учун бетакрор Хуррам султон роли билан яхши танилган. Марям ва Гуленай ўртасидаги дўстлик 2015 йилда «Мафия дунёни бошқара олмайди» сериалини суратга олиш жараёнида бошланган. Қизиғи шундаки, Гуленай ушбу сериалда суратга тушмаган, аммо унинг турмуш ўртоғи Тарик Унлуўғлу асосий роллардан бирини ўйнаган. Марям ва Гуленайнинг умумий жиҳатлари бор — хайрия. Актрисалар бир нечта фондларга доимий равишда ёрдам беришади.Бергузар Корел ва Бейза Шекержи Фото: «Яндекс Дзен»Актрисалар Бергузар ва Бейза анча вақтдан бери дўст. Улар 10 йил олдин «Тугалланмаган қўшиқ» телесериалини суратга олиш вақтида танишган. Бергузар ва Бейза кўпинча биргаликда дам олишади ва ижтимоий тармоқларда ҳам биргаликдаги фотосуратларини баҳам кўришади.Энгин Ўзтурк ва Арас Булут Ийнемли Фото: «Яндекс Дзен»Энгин Ўзтурк ва Арас Булут Ийнемли ҳозирда турк сериалларининг юлдузлари ҳисобланади. «Муҳташам юз йил» фильмини суратга олиш пайтида улар ўзларининг ижод йўлларини энди бошлашган эди. Тарихий драма саҳнасида бошланган дўстлик бир неча йил ўтса ҳам, ўз қадрини йўқотмаган. Улар мухлисларини биргаликдаги суратлари билан хурсанд қилишади, ҳатто битта сериалда роль ижро этишни ҳам режалаштиришмоқда.Ханде Эрчел ва Буржу Ўзберк Фото: «Яндекс Дзен»Ханде ва Буржу «Гунеш қизлари» телесериалида опа-сингиллар ролини ижро этишган. Шу тариқа уларнинг мустаҳкам дўстлиги бошланган. Актрисалар ҳаттоки бир-бирига яқин жойдан уй ҳам сотиб олишган. Улар биргаликда дам олишади ва ижтимоий тадбирларда қатнашади. Қизлар рақобатлашмайди, балки бир-бирларини қўллаб-қувватлайди.Мавзуга доир: «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги Туркон хотун — актриса Гуленай Калкан ҳақидаги қизиқарли маълумотлар (фото) «Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Марям Узерлининг севги тарихи ва бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида маълумотлар Фото: Машҳур турк актёр ва актрисаларини болалигидаги суратидан таний оласизми? Турк юлдузларининг ғалати одатлари ва улар ҳақидаги қизиқарли фактлар

Manba: Daryo