Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корель учинчи марта ота-она бўлади

Ўз 5
Турк актрисаси Бергузар Корель учинчи марта ҳомиладор. Бу ҳақда актриса Instagram саҳифасида маълум қилган, деб ёзади Rus.Turkey.com. Фото: Turk CinemaҚайд қилинишича, учинчи марта фарзанд кутаётгани ҳақида расман эълон қилган Бергузар шартномани бузгани учун ҳамкасбларидан узр сўраган. У Эххе рақамли платформаси учун суратга олинадиган «Қонли нашр» сериалида иштирок этишга шартнома имзолаган эди. Корель ҳомиладорлиги сюрприз бўлгани, аммо бундан бағоят хурсандлигини қўшимча қилган.Эслатиб ўтамиз, актриса «Муҳташам юз йил» сериалидаги султон Сулаймон роли билан машҳур бўлган Ҳалит Эргенч билан турмуш қурган. Жуфтликнинг икки нафар ўғил фарзанди бор. У «Минг бир кеча» ва «Муҳташам юз йил» сериалларида турмуш ўртоғи билан бирга суратга тушган.Мавзуга доир:Машҳур турк актёрлари суратга тушаётган янги фильмлар (фото) Ёшидаги катта тафовут турмуш қуришига тўсиқ бўла олмаган турк киноси юлдузлари (фото) Султон Сулаймон — турк актёри Халит Эргенч қандай уйда яшайди? (фото)

Manba: Daryo