Музли ванна, медитация ва очлик: Муваффақиятли кишиларнинг фойдали одатлари

Ўз 13
Нафақат ишни, балки кунни тўғри режалаштириш ва саломатликка эътибор бериш муваффақият гарови саналади.Жек Дорси Фото: «Домашний очаг»Twitter ва Square’нинг асосий раҳбари тонгни медитация билан қарши олади. Жек замонавий коучлар илгари сурадиган қандайдир мўъжизага ишонмайди, шунчаки бир лаҳза ўзи билан ёлғиз қолиш унга бугун бажарилиши муҳим бўлган ишларга диққат қилишга ёрдам беради. Қолаверса, медитация у бир неча йил аввал воз кечган нонушта ўрнини босади. Бу ҳали ҳаммаси эмас, Дорси тушлик ҳам қилмайди, фақатгина 18:30 ва 21:00 оралиғида тановул қилади холос. У бироз очлик унинг ҳушёр идрок қилиши ва сергакликни сақлашга ёрдам беришига ишонади.Опра Уинфри Фото: «Домашний очаг»Қизиқарли ва шов-шувларга бой интервьюлари билан машҳур бўлган телебошловчи ҳам ўзига хос қоидаларга амал қилади. Уйқудан соат еттида уйғонадиган Опра ҳам медитация билан шуғулланади. Фақат уники бошқаларникидан бироз фарқ қилади. Рита ҳар куни ўзига ёқадиган ва кайфиятига тўғри келадиган янги шеърни овоз чиқариб ўқийди. Денгиз, инглиз тузи қўшилган ванна қабул қилиш билан эса кунга якун ясайди.Гвинет Пелтроу Фото: «Домашний очаг»Таблетка ва пластик операцияларга қаршилик қиладиган юлдуз тўғри овқатланиш ва витаминларни қабул қилишни афзал билади. У бир йилда бир марта иммунитетни мустаҳкамлайдиган, тери аҳволи ва энергияга бой бўлишни яхшилайдиган томчили укол курсини олади.Марк Уолберг Фото: «Домашний очаг»Марк одатда соат 2:30да уйғонади. Кунига икки марта машқ қилади, голф ўйнайди. Ҳафтада бир марта криокамера — ҳарорат кескин 60 даражагача пасаядиган кабинага киради. Бир дақиқада одам музлашга улгурмайди, аммо мияга хавф ҳақида сигнал етиб боради. Исишга уринган организм ёғ ва калорияни эритишни бошлайди. Бу вазн ташлаш ва тетиклашишга ёрдам беради.Шерил Сандберг Фото: «Домашний очаг»Facebook’нинг операцион раҳбари муваффақиятга эришган кишиларнинг деярли барчаси амал қиладиган эрта туришни маъқулламайди. Шерил тиниқиб ухлаганидан кейин «будилник» ёрдамисиз уйғонади. Фарзандлари билан сайр қилганидан сўнг, офисга боради ва соат 17:30га қадар ишлайди. Қандайдир қоидаларга амал қилишга зарурият йўқ деб биладиган аёлнинг гўзаллиги сири тиниқиб ухлаш билан боғлиқ.Мавзуга доир:Миллиардерлардан тавсиялар: муваффақиятсизлик ва қўрқувни енгиш сирлари Қандай қилиб миллионер фарзанд тарбиялаш мумкин? Илон Маскнинг онаси фарзандларни тарбиялаш сири билан бўлишди Қандай қилиб саломатлик ва ёшликни сақлаб қолиш мумкин? Telegram асосчиси Павел Дуров ўзи амал қиладиган 7 қоида орқали саволларга жавоб берди

Manba: Daryo