Канадалик рассом рақамли уйни ярим миллион долларга сотди. Бу дунёдаги биринчи NFT форматидаги уй савдоси бўлди

Ўз 12
Канадалик замонавий рассом Криста Ким дунёда биринчи бўлиб рақамли уйни кимошди савдосига қўйди, деб ёзади Esquire. Фото: EsquireMars House деб номланган виртуал уй 288 эфирга сотилган. Бу, тахминан, 530 минг долларни ташкил этади. Уй билан бирга Криста харидорга файлга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи NFT ҳам берган. Кристанинг сўзларига кўра, мулкнинг янги эгаси уйни яхшироқ тушуниши учун файлни махсус виртуал ёки кенгайтирилган дастурларга юклаши мумкин. Фото: EsquireРассом коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқини вақтида ушбу уйни лойиҳалаштирган. Уй қизил сайёра безаклари ва минимализм руҳида −  шаффоф девор, футуристик мебеллар ва сузиш ҳавзаси билан бойитилган.«Мен ушбу макон медитацион дизайнга бўлган иштиёқимни, рақамли давр учун авангард ҳашаматнинг янги кўринишини намойиш этишини истайман», − дейди рассом. Шунингдек, Криста бу уйлар одамларнинг кундалик ҳаётининг бир қисмига айланишига ишонади. У мазкур уй лойиҳасини «NFT санъатнинг кейинги авлоди» деб атаган.Мавзуга доир:Toyota «ақлли» уйлар ва дронларга эга шаҳарни қуришни бошлади (фото) Сингапурда 42 минг уйга мўлжалланган экошаҳар қурилади. Илк уйлар 2023 йилдан фойдаланишга топширилиши кутилмоқда

Manba: Daryo