Caviar компанияси қарийб 8 минг доллар турувчи iPhone ва 184 минг долларлик iPad’ни намойиш этди (видео)

Ўз 12
Caviar заргарлик компанияси iPhone 12 Pro, 12 Pro Max ва iPad Prо ўрин олган янги люкс жамланмани намойиш этди, деб хабар беради «Afisha.uz». Фото: CaviarБиринчи ва энг қиммат модель — iPad Prо Grand Apple планшети бўлиб, ягона нусхада яратилган. Унинг орқа томони ноёб олма дарахти ёғочидан ишланган, ундаги олма дарахти тасвири 750 пробали олтин билан қопланган, олмалар эса 81 та бриллиант билан безатилган. Мазкур iPad’ни яратишга бир килограммдан ортиқ олтин сарфланган.Олма дарахти остидаги «ерга» Apple раҳбарларидан иқтибос туширилган: Стив Жобснинг «Юрагингиз ва интуициянгизга эргашиш учун журъат топинг» ва Тим Кукнинг «Қувончингиз узоқ мақсадда эмас, саёҳатингизда бўлсин».128 гигабайт ички хотира ўрнатилган «базавий» iPad Prо 11 Grand Apple’ни 183 310 долларга харид қилиш мумкин, 1 терабайтли iPad Prо 12,9 Grand Apple нархи эса 185 690 долларни ташкил этади. Фото: CaviarCaviar «қисқартирилган» версияни ҳам тақдим этган — у iPad Prо Diamond Apple бўлиб, 99 нусхада сотувга чиқади. Унда соф олтин ўрнига Double Electroplated технологияси орқали туширилган 999 пробали иккиталик зарҳал ишлатилган. Олмаларга эса 81 та бриллиант қотирилган. Орқа томонида фақат битта — Тим Кукнинг иқтибоси мавжуд.128 гигабайт ички хотирага эга iPad Prо 11 Diamond Apple модели 11 490 доллардан, 1 терабайтли iPad Prо 12,9 Diamond Apple эса 12 880 доллардан сотувга чиқади. Фото: CaviarШунингдек, Diamond Apple линейкасидан iPhone 12 Pro ва 12 Pro Max моделлари ҳам ўрин олган. Телефонлар ноёб олма дарахтининг ёғочи билан безатилган, тўққизта бриллиант қотирилган ва Тим Кукдан иқтибос мавжуд.iPhone 12 Pro Diamond Apple’нинг бошланғиш нархи 8910 долларни ташкил этади. Ички хотираси 512 гигабайтга тенг iPhone 12 Pro Max Diamond Apple нархи эса 15 750 доллардан бошланади. Фото: CaviarЗаргарлик компанияси мазкур янги моделларнинг энг арзон версияси — Golden Apple линейкасини ҳам тақдим этган бўлиб, ундан планшетлар ва смартфонлар ўрин олган. Қурилмаларнинг орқа томонида бриллиант йўқ, дарахт остидаги «ер» қисми эса ёғочдан ишланган.128 гигабайтли iPad Prо 11 Apple нархи 8140 доллардан, 1 терабайтли iPad Prо 12,9 Golden Apple эса 9520 доллардан бошланади. Ички хотираси 128 гигабайтга тенг iPhone 12 Pro Golden Apple нархи 6080 долларни ташкил этса, 512 гигабайтли iPhone 12 Pro Max Golden Apple’ни 12 920 долларга харид қилиш мумкин.Caviar компанияси бунга қадар смартфон-танк — iPhone Т-34’ни, Россия президенти Владимир Путиннинг портрети ва имзоси акс эттирилган iPhone 6s'ни, АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига тилла iPhone 7 каби ноёб моделларни тақдим этган.Мавзуга доир: Caviar компанияси PlayStation 5’нинг 499 минг долларлик премиум версиясини ишлаб чиқаради

Manba: Daryo