Россиянинг HammAli & Navai дуэти тарқалиб кетганини эълон қилди

Ўз 27
Россиядаги машҳур HammAli & Navai мусиқий гуруҳи тарқалиб кетди. Александр Алиев ва Наваи Бакиров Popcake’га берган интервьюсида эндиликда яккахон лойиҳалар билан шуғулланишларини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net». Фото: Instagram / ҲаммАли Наваи«Ҳа, бу ҳақиқат. Биз тарқаляпмиз. Хоҳлаган барча нарсамизга эришдик. Энди ҳар кимнинг ўз йўли бор. Биз душман эмасмиз, дўст бўлиб қоламиз ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз», — дейди дуэт иштирокчилар. Артистларнинг сўзларига кўра, улар сўнгги альбомини чиқаришни ва биргаликдаги якуний турни ўтказишни режалаштирмоқда.Маълумот учун, HammAli & Navai дуэти беш йил фаолият кўрсатди. Гуруҳнинг хит қўшиқлари орасида «Мени рақс майдончасига киритинг», «Уруш-қиз», «Бекинмачоқ» каби қўшиқлари ўрин олган.Мавзуга доир: HammAli & Navai Тошкентдаги концерти учун рекорд даражада гонорар олганини айтди (видео)

Manba: Daryo