Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхати қайта кўриб чиқилади

Ўз 2
Коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиевнинг аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишларга оид ахбороти тингланган.Таъкидланишича, коронавирусга қарши биринчи навбатда вакцина олувчилар рўйхати юзасидан халқ вакиллари томонидан ҳукуматга бир қатор таклифлар берилган. Бунга мазкур рўйхатга журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоат транспорти ходимлари, шунингдек, чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар ва меҳнат мигрантлари ҳам киритилганлигининг ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётгани сабаб бўлган.Парламент эшитувида халқ вакиллари кекса ва нуронийлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, яъни «Темир дафтар»га киритилган ва ногиронлиги ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини биринчи навбатда эмлаш ишларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди, деган таклифни илгари сурган.Халқ вакилларининг ҳудудлардаги фаолияти доирасида коронавирусга қарши эмлаш ишларининг ташкил қилиниш жараёнлари устидан ҳам таъсирчан парламент назорати ўрнатилиши айтиб ўтилган.Мавзуга доир: «Пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда вакцинани етказиб, олиб келамиз» – Шавкат МирзиёевЭслатиб ўтамиз, январь охирларида Нурмат Отабеков Ўзбекистонда дастлабки босқичда 50 мингга яқин киши COVID-19’га қарши эмланишини маълум қилганди. Молия вазири Тимур Ишметов эса 2021 йилда Ўзбекистон коронавирусга қарши курашиш тадбирлари ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун 3 триллион сўм ажратишини билдирган.

Manba: Daryo