Ўзбекистон Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг мақоми оширилди

Ўз 2
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди. Фото: «Дарё» / Мадина НурманҲужжат билан Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.2021 йилдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда 20 фоиз устама берилади, бундан ташқари, лавозим маошларини белгилашда тариф коэффициентлари ўртача икки бараваргача оширилган ҳолда қўлланилади.Шунингдек, ҳудудий бўлинмалар сони мақбуллаштирилади. Объектларни қўриқлаш тизими такомиллаштирилади, шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектлар босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказилади, жисмоний қўриқлаш қисқартириб борилади.Шу билан бирга, Миллий гвардия қўмондонига жисмоний ва юридик шахслар билан қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасида тузилган шартномалар асосида Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкил-штат тузилмасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган.Мавзуга доир: Миллий гвардия ходимига бўйсунмаган ва унга қаршилик кўрсатганлар энди жазоланади

Manba: Daryo