Роналдиньонинг онаси коронавирусдан вафот этди

Ўз 3
Бразилиялик афсонавий футбол юлдузи Роналдиньонинг онаси Мигелина Элои дос Сантос 71 ёшида коронавирус сабабли оламдан ўтди. Foto: TwitterФутболчи бу воқеани ўзининг Twitter саҳифасидаги асосий расмни қора фонга ўзгартириш орқали билдирган.2020 йилнинг декабрь ойида собиқ футболчининг онаси коронавирусга чалинганди. Аҳволи оғирлашгани сабабли касалхонага ётқизилгани айтилганди. Аввалроқ Роналдиньонинг ўзи ҳам COVID-19 га чалингани маълум қилинган эди.Маълумот учун, Роналдиньо 2018 йилнинг 16 январида футболчилик фаолиятини расман якунлаган. Бразилиялик футболчининг охирги клуби «Флуминенсе» бўлди.У фаолияти давомида «Гремио», ПСЖ, «Барселона», «Милан», «Фламенго», «Атлетико Минейро», «Керетаро» ва «Флуминесе» клубларида тўп тепган. Роналдиньо Бразилия терма жамоаси сафида 2002 йилги мундиалда ғолиб бўлган. У, шунингдек, 2005 йил «Олтин тўп» совринини қўлга киритган.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo