«Овозингни телефонига ёзиб олиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиш бу — пасткашлик». Фарғона ҳокимининг собиқ матбуот котиби ўзи ҳақидаги салбий фикрларга муносабат билдирди

Ўз 3
Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов ўзи ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган салбий фикрларга муносабат билдириб, телефони орқали овозини ёзиб олган ва уни интернетда тарқатганларни пасткашликка қўл урганлар, деб атади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди. Фото: «Дарё»Маълум бўлишича, 22 февраль куни Фарғона шаҳрида республиканинг барча ҳудудларидан келган журналистлар учун медиафорум ўз ишини бошлаган.Медиафорум давомида журналистлар «Фарғона ҳақиқати» газетаси фаолияти билан танишиш мақсадида Матбуот уйида бўлган. Сунингдек, таҳририят имкониятлари ўрганилган.Матбуот уйида бўлиб ўтган суҳбат давомида Фарғона ҳақиқати газетаси бош муҳаррири, вилоят ҳокимининг собиқ матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов «Дарё» мухбирининг «Ижтимоий тармоқларда ўзингиз ҳақида тарқалган салбий фикрларга жавобан нима дея оласиз?», деган саволига батафсил жавоб берган. Фото: «Дарё»«Бу ҳаёт шундайки, қувган ҳам қочган ҳам Худо дейди. Ҳаётда озгина иши юришган, қўлидан иш келган одамнинг душмани жуда кўп бўлади. Бу душман ким бўлади? Бу душман — ҳасадгўй, кўролмас, қўлидан иш келмайдиган инсон бўлади. Бунинг ҳаммаси ҳасаддан. Шундай инсонлар борки, мен гапираётган пайтим телефонига ёзиб олади. Телефон қилиб, атайлаб нималарнидир сўрайди ва униям ёзиб олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатади. Бу пасткашлик деб ҳисоблайман. Менинг кўнглимга хотиржамлик берадигани бу — қалбим. Ўзим виждоним олдида тоза бўлсам, ундан бошқаси керакмас», — деди Муҳаммаджон Обидов. Фото: «Дарё»Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Фарғонанинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг исм, фамилияси ва суратлари билан очилган профиллар пайдо бўлгач, бу ҳақда баёнот берган ҳокимнинг матбуот котиби — Муҳаммаджон Обидов «Шуҳрат Ғаниев номига очилган сохта аккаунтлар ортида пулдор сиёсий кучлар турибди», деганди. Кейинчалик вилоятда катта шов-шувларга сабаб бўлган «Сўх воқеалари» юзага келди. Воқеалар ортидан ижтимоий тармоқларда ҳоким «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган аудиоёзув тарқалди. Бунга муносабат билдирган ҳокимнинг матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов «Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор», деган.Мавзуга доир: Журналист Муҳаммаджон Обидов жанг майдонидан лавҳа тайёрлаш ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди (видео) 11 нафар фарғоналик журналист Рамазон ҳайити арафасида Умра зиёратини амалга оширди

Manba: Daryo