Меркель Германияда коронавирус сабаб жорий этилган чекловларни юмшатиш тарафдори — ОАВ

Ўз 2
Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус билан боғлиқ чекловларни эҳтиёткорлик билан юмшатиш тарафдори бўлди, деб хабар бермоқда Spiegel нашрига таяниб «РИА Новости». Фото: «Vesti.ru»Христиан-демократик иттифоқ президиумининг онлайн йиғилиши иштирокчиларининг фикрига кўра, канцлер чекловлар юмшатилганда кўпроқ синовларни ўтказиш керак, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, канцлер фуқароларнинг чекловлар юмшатилишини қанчалик кутаётганини тушунишини таъкидлади.Меркель чекловларни юмшатиш мумкин бўлган учта йўналишни алоҳида таъкидлади. Булар — шахсий мулоқот доираси, мактаб ҳамда касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, маданият, ресторан ва спорт. Шу билан бирга, канцлер аҳолини ҳушёрликни сусайтирмасликка чақирди.«Интерфакс»нинг Европа оммавий ахборот воситаларига таяниб маълум қилинишича, коронавирус билан боғлиқ вазиятга қарамай, юз минглаб немис мактаб ўқувчилари ўқув машғулотларига қайтди.Ҳозирда Германиянинг 16 федерал штатидан 10 тасида, шунингдек, Берлинда мактаб ўқувчилари масофавий ўқитишдан мунтазам ўқишга қайтган.Кўпгина мактабларда коронавирус билан касалланиш эҳтимолини камайтириш учун эҳтиёт чоралари қўлланилмоқда. Бир қатор мактабларда синфлар иккига бўлинган, шунингдек, ўқувчилар синфдан ташқарида ниқоб тақиши керак эди.Берлиндаги бошланғич синф ўқувчилари эса дарс пайтида ҳам ниқоб тақиб ўтириши шарт. Саксонияда эса синфлар кичик гуруҳларга бўлинган.Кўпгина федерал штатларнинг маъмурлари ўқитувчиларни COVID-19 учун мунтазам равишда синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.Роберт Кох институтининг маълумотларига кўра, Германияда коронавирус билан касалланган жами 2 390 928 киши аниқланган, COVID-19 ташхиси қўйилган 67 903 киши вафот этган.Бундан аввал Ангела Меркель инсоният қандай шарт билан коронавирус устидан ғалаба қозонишини маълум қилгани ҳамда Германия карантин чекловларини 7 мартгача узайтиргани ҳақида хабар берилганди.

Manba: Daryo