Мбаппе ва Ҳоландни олиб келиш «Реал»га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди

Ўз 2
Испаниянинг АS нашри ҳужумчилар Килиан Мбаппе (ПСЖ) ва Эрлинг Ҳоланднинг («Боруссия Д») трансфери «Реал» учун қанчага тушиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Фото: TwitterАS таҳлилларига кўра, мадридликлар икки трансферни амалга ошириш учун франциялик футболчига йилига 72 миллион евро, норвегиялик ҳужумчига эса йиллик 20 миллион евро маош таклиф қилиши керак. Шундай қилиб икки футболчининг маоши учун йилига 92 миллион евро сарфланади.Ҳар бир ҳужумчининг трансфер қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда (умумий 300 млн). Агар улар билан олти йиллик шартнома имзоланса, ҳар бир йил учун «Реал» 50 миллиондан сарфлаган бўлади.Шу тариқа агар маош ва трансфер нархи инобатга олинса, «Реал» Мбаппе ва Ҳоланд учун ҳар йили 142 миллион евро (92+50) сарфлайди. Олти мавсумда эса бу 852 миллионни ташкил қилади: 300 миллион трансферларга, 432 миллион Мбаппенинг маоши ва 120 миллион Ҳоланднинг маоши. Қўшимча бонуслар эвазига бу миқдор 1 миллиард еврога қадар етиши мумкинЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo