Фарғонада MAN ва Nexia иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ўз 2
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида MAN Trailer юк машинаси Nexia-2 иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматиМаълум қилинишича, 21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. «Янгибўстон» маҳалласи ҳудудида MAN Trailer юк машинасини бошқараётганда ухлаб қолиши туфайли бошқарувни йўқотган.Машинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган У.И. бошқарувидаги Nexia-2’нинг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматиОқибатда Nexia-2’даги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматиУшбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.Аввалроқ Қашқадарёда ўйинчоқдан қочиб ағдарилган Damas’ни турғазишга кўмаклашган икки кишини «КамАЗ» босиб кетгани тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир:Самарқандда ижарачи йигит ўзи яшаб келган хонадон эгасининг машинасини олиб қочиб, ЙТҲга учради (видео) Карманада Cobalt уриб юбориши оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди Қашқадарёда Lacetti 50 метр пастликка қулади. Уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди

Manba: Daryo