Буюк Британияда COVID-19 сабаб эълон қилинган асосий чекловлар июнь ойи охирида бекор қилиниши мумкин

Ўз 3
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон қиролликда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган чеклов чоралари вазиятга қараб, 21 июнда бекор бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган. Фото: Reuters«21 июнда барча қонуний чекловларни ва ижтимоий масофаланишни бекор қила оламиз деб ўйлайман», — деган Жонсон.Бош вазир чекловларни бекор қилиш юзасидан тегишли қоидаларга бўйсунилса, оммавий спорт тадбирларини ўтказишга ёздан рухсат берилиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.Дастлабки босқичда 8 мартдан мактаблар очилади ва бир нафар бегона шахс билан очиқ ҳавода учрашишга рухсат берилади.29 мартдан бошлаб ўқувчилар яна таътилга чиққач, «олтилик», яъни кўчада олти нафар одам ёки иккита оила ўзаро мулоқот қилиши мумкин бўлади. Теннис кортлари, гольф-клублар фаолиятини бошлайди, шунингдек, очиқ ҳавода шуғулланиш мумкин бўлган бошқа спорт турларига қўйилган чекловлар ҳам бекор қилинади.12 апрелдан ноозиқ-овқат дўконлари, Англиядаги ресторанларнинг террасалари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, музейлар, кутубхоналар ва ҳайвонот боғларининг фаолият юритишига рухсат тегади.Тахминларга кўра, 17 майдан қовоқхоналар, ресторанлар, кинотеатрлар, меҳмонхоналар очилади, оилаларнинг бинолар ичида учрашиб, суҳбат қуришига қўйилган тақиқлар бекор бўлади.Чекловларни бекор қилиш бўйича ҳар бир босқичда тўртта асосий шартга бўйсуниш талаб этилади: вакцинация дастурини муваффақиятли давом эттириш, эмлашларнинг инфекцияга чалиниб, касалхоналарга тушадиганлар ва вафот этиши мумкин бўлган беморлар сонининг қисқаришига хизмат қилишини таъминлаш, COVID-19’нинг янги штаммлари билан аҳолининг касалланиш эҳтимолини камайтириш зарур.Мавзуга доир: Дунё аҳолисининг 2,6 фоизи — 200 млн киши коронавирусга қарши эмландиЧекловларни юмшатишдаги ҳар бир босқич ўртасидаги муддат тўрт ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар бир босқичда, аввало, вазиятга баҳо берилади, сабаби Жонсон айтиб ўтган муддатлар чекловлар юмшатилиши мумкин бўлган минимум даражадаги саналардир, уларнинг вақти ҳолатга қараб яна кечикиб кетиши мумкин.Аввал Буюк Британия компанияларининг ходимлари оммавий равишда ишдан бўшатилиши мумкинлиги, Борис Жонсон вакцина ишлаб чиқариш вақтини уч баравар қисқартиришни таклиф қилгани хусусида хабар берилганди.Мавзуга доир: Шаҳзода Гарри ҳарбий унвонларидан маҳрум қилинади. У ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласига қайтмаслигини маълум қилди

Manba: Daryo