АҚШнинг Cygnus космик юк кемаси Халқаро космик станцияга муваффақиятли туташди

Ўз 2
АҚШнинг Cygnus космик юк кемаси 22 февраль, душанба куни Халқаро космик станция (ХКС) билан муваффақиятли туташди, деб хабар берди NASA’га таяниб «Интерфакс». Фото: NASAҲьюстондаги NASA миссиясини бошқариш марказининг маълум қилишича, юк кемасини станциянинг Америка сегментига — Unity модулига бириктириш бўйича операция АҚШнинг Шарқий соҳили вақти билан соат 07:16 (Тошкент вақти билан соат 17:16)да якунланди.Cygnus ХКСга, тахминан, 3,7 тонна юк, жумладан, озиқ-овқат, ускуналар ва ўнлаб илмий тадқиқотлар учун материаллар етказиб берди.Унинг учирилиши 20 февраль куни АҚШнинг Виржиния штатининг Атлантика соҳилидаги худди шу номдаги оролда жойлашган NASA Wallops космодромидан Antares ракетаси ёрдамида амалга оширилди.Космик кема ХКСда уч ойга яқин туриши режалаштирилган. Cygnus ўзи билан станциядан чиқиндиларни олиб кетади. Ҳьюстондаги NASA миссиясини бошқариш марказининг буйруғи билан икки ҳафталик автоном парвоздан сўнг космик кема орбитадан чиқарилади ва атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетади.Бундан аввал Американинг Perseverance марсоходи Марсга муваффақиятли қўнгани хабар берилганди.

Manba: Daryo