АҚШда Boeing 777 самолёти билан юз берган ҳодисанинг дастлабки сабаби маълум қилинди

Ўз 3
Қўшма Штатлардаги United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти билан боғлиқ ҳодиса двигатель металлидаги «чарчоқ» (материалда шикастланиш тўпланиши) туфайли юз берган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши раҳбари Роберт Самоултга асосланиб, Reuters хабар берди. Фото: ReutersСамоултнинг айтишича, самолёт Колорадо штатидаги Денвер аэропортидан ҳавога кўтарилгач, тахминан, тўрт дақиқа ўтиб, иккинчи двигателда қаттиқ пақиллаш овози эшитилган. Ўша пайтда самолёт, тахминан, 3,6 километр баландликда бўлган. Двигательнинг иккита парраги синиб кетган. Двигатель қопламаси Колорадо штатидаги турар жой биноларининг ҳовлисига тушган. Лайнер парвоздан 20 дақиқа ўтгач, хавфсиз тарзда Денверга қайтиб қўнган. Самолётнинг пастки қисмида майда шикастланишлар мавжуд.Самуолтнинг сўзларига кўра, Pratt & Whitney PW 4000-112 двигателининг парраклари регулятор мутахассислари назорати остида ишлаб чиқарувчи компания лабораториясида қайта ўрганилади. Бироқ хавфсизлик кенгаши раҳбари ушбу ҳодиса двигателнинг назоратсиз ишдан чиқиши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.Ҳодисадан сўнг Boeing компанияси бутун дунё бўйлаб Pratt & Whitney 4000-112 двигателлари билан ишлайдиган 128 777 самолётлари парвозини тўхтатишини тавсия қилди.Баъзи мамлакатлар, хусусан, Буюк Британия ўз ҳудудида ушбу турдаги двигатель билан ишлайдиган Boeing 777 самолётларидан фойдаланишни тақиқлади.Мамлакат транспорт вазири Грант Шеппснинг маълум қилишича, тақиқ вақтинчалик амал қилади. «Мен вазиятни назорат қилиш учун Фуқаро авиацияси маъмурияти билан яқиндан ишлашда давом этаман», — деди вазир.Британия ҳукумати манбаларининг хабар беришича, мазкур тақиқ мамлакатга уюштириладиган парвозларга таъсир қилмайди. Фуқаро авиацияси маъмуриятининг таъкидлашича, айни пайтда Британиянинг бирор-бир авиакомпанияси бундай двигателга эга Boeing 777 самолётидан фойдаланмайди.Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни United Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти парвоз пайтида двигателларидан бири ёниб кетганлиги сабабли АҚШнинг Колорадо аэропорти Денвер шаҳрига фавқулодда қўнди. Бортида 231 нафар йўловчи ва ўн нафар экипаж аъзолари бўлган Boeing 777 самолёти Денвердан 20 февраль куни Гонолулуга учган. Орадан вақт ўтиб, самолёт двигателларидан бирида ёнғин чиққан. Экипаж зудлик билан учиш аэропортига қайтишга қарор қилган. Қўниш пайтида самолёт двигатели қопламасининг бир қисми узилиб, Колорадо штатнинг Брумфилд шаҳридаги турар жой бинолари ҳовлисига тушган.Мавзуга доир:Индонезияда Boeing йўловчи самолёти 3 км баландликдан денгизга қулади Boeing компанияси 2020 йилда рекорд даражада зарар кўрди

Manba: Daryo