Лига 1. ПСЖ ўз майдонида «Монако»га имкониятни бой берди

Ўз 4
Футбол бўйича Франция чемпионатининг 26-турида 21 февраль, якшанба куни ПСЖ ўз майдонида «Монако»ни қабул қилди. Фото: TwitterБаҳсда монаколикларнинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ «Монако» ярим ҳимоячиси Софиан Диоп жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 51-дақиқада Гилермо Марипан «Монако»нинг ишончли ғалабасини таъминлади. Қолган дақиқалар голларсиз ўтди.Ушбу ғалабадан сўнг Монако жамоаси очколар сонини 52 тага етказди ва турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Маурисио Пачеттино бошчилигидаги парижликлар 54 очко жамғарган ҳолда кучли учликда бормоқда.26-тур якунларига кўра турнир жадвали шундай кўринишга келди:Лига 126-тур баҳсиПСЖ—«Монако» 0:2Голлар: 0:1 – 6 Диоп, 0:2 – 51 Марипан.ПСЖ: Навас, Кимпембе, Флоренци, Маркиньос, Курзава, Гуйе (Рафинья, 55), Эррера (Верратти, 55), Паредес (Данилу Перейра, 73), Икарди (Дракслер, 73), Мбаппе, Кин.«Монако»: Лекомт, Дисаси, Марипан, Кайо Энрике, Агиляр (Сидибе, 80), Диоп (Головин, 80), Тчуамени, Фофана, Бадиашиле, Фолланд (Балло-Туре, 90), Бен-Йеддер (Ёветич, 71).Огоҳлантиришлар: Тчуамени (15), Гуйе (45), Кимпембе (50), Паредес (57), Мбаппе (90).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo