Бокс бўйича Осиё чемпиони Гўзал Исматова 25 ёшида вафот этди

Ўз 5
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби, кўп карра Ўзбекистон чемпиони Гўзал Исматова 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди. Фото: ЎзАМаълум бўлишича, Исматова саратон хасталиги туфайли оламдан кўз юмган.Гўзал Исматова — 1996 йил 3 январида Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Оғир вазн (+81 кг) тоифасида рингга чиққан спортчи 2014—2017 йиллар давомида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у 2017 йилги Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo