АПЛ. «Манчестер Юнайтед» 4 та гол урилган ўйинда ишончли ғалабага эришди

Ўз 4
Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 25-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» ўз уйида 21 февраль, якшанба куни «Ньюкасл»ни қабул қилди. Фото: TwitterЎйинни Манчестер жамоаси тўлиқ назоратида ушлади. 30-дақиқада Маркус Рэшфорд мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб, Аллан Сен-Максимен мувозанатни тиклади.57-дақиқага келиб Дэниэл Жеймс «қизил иблислар»ни яна ҳисобда олдинга олиб ўтди. 75-дақиқада Бруну Фернандеш пенальтидан урган голи билан якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.Ушбу учрашувдан сўнг Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» 49 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни «Лестер» билан бўлишиб турибди ва ҳамшаҳари «Манчестер Сити»дан 10 очкога ортда қолмоқда. 25 турда 25 очко тўплаган «Ньюкасл» эса 17-ўринда қолган.АПЛ25-тур баҳси21 февраль, якшанба«Манчестер Юнайтед»—«Ньюкасл» 3:1Голлар: 1:0 – 30 Рэшфорд, 1:1 – 36 Сен-Максимен, 2:1 – 57 Жеймс, 3:1 – 75, пенальти Бруну Фернандеш.«Манчестер Юнайтед»: Де Ҳеа, Шоу, Линдельоф, Уан-Биссака, Магуайр, Жеймс (Мата, 88), Бруну Фернандеш, Фред, Матич, Марсьяль (Гринвуд, 70), Рэшфорд (Шортайр, 89).«Ньюкасл»: Дарлоу, Льюис, Кларк, Крафт, Ласселс, Ҳейден, Уиллок, Шелви, Альмирон (Гэйл, 79), Сен-Максимен (Мёрфи, 77), Жоэлинтон (Фрэйзер, 55).Огоҳлантиришлар: Ҳейден (38), Бруну Фернандеш (38), Жоэлинтон (39).Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Manba: Daryo