Эскича кийинган Жоли, сипо либос танлаган Портман: Юлдузларнинг қизил йўлакдаги илк образлари (фото)

Ўз 2
Камера қаршисида ўзини ноқулай ҳис қилиш, ҳозиргидан сезиларли фарқ қиладиган макияж —  қизил йўлакда мухбир ва суратчиларга биринчи марта кўриниш бериш юлдузлар учун осон бўлмаган.Анжелина Жоли Фото: CosmopolitanИлк қизил йўлак учун Анжелина Жоли оппоқ либос кийган. Ёқалари кенг кўйлак билан оқ маржон тақишни танлаган. Жолининг ёш эканига қарамай, ўзига бўлган ишончи юқори эканидан у юлдуз бўлиш учун туғилган, деган хулосага келиш мумкин.Натали Портман Фото: CosmopolitanБачкана либосларни ёқтирмайдиган актриса эса сипо кийинишни афзал билган. Тиззадан тушиб турадиган кул ранг юбка, жинси пиджак ҳамда юзидаги табассум билан оддий, аммо мафтункор образга эга бўлган.Скарлетт Йоханссон Фото: CosmopolitanБугунги кунда башанг либосларда кўриниш берадиган актриса карьерасининг илк йилларида тамоман бошқача услубда кийинган. Қора, кенг шим, ёзувли кофта ва чарм куртка кийган бўлса ҳам ўзига хос жозибали кўринган.Риз Уизерспун Фото: CosmopolitanУшбу суратга назар ташлаб Ризнинг кўриниши унчалик ўзгармагани, кийиниш образи эса аксинча аввалгидан фарқ қилишини билиш мумкин.Шарлиз Терон Фото: CosmopolitanШарлиз авваллари ҳам ҳозиргидек ўзига хос услубда кийиниши билан бошқалардан ажралиб турган. Бугунги кунда гардеробида ортиқча безакларсиз оқшом либослари бисёр бўлган Терон бундан 20 йил аввал калта қора либос кийишни маъқул билган.Кристен Стюарт Фото: CosmopolitanКристен ёшлигида ҳам бачкана ва эътибор тортадиган либосларни унчалик ёқтирмаган. Актриса ўзининг дебюти учун қора кенг кўйлак, плаш ва кроссовка кийишни танлаган.Женнифер Лоуренс Фото: CosmopolitanАктриса карьерасининг бошида эътибор жалб қиладиган либосларни кийган. У муҳим маросимлардан бирига оқ, енглари ва этаклари ноодатий кўйлак кийиб, қора камар таққан. Оёғига балетка кийгани эса образини омадсиз чиқишига сабабчи бўлган.Эмма Стоун Фото: CosmopolitanБугунги кунда камераларга ҳеч иккиланмай ишонч билан боқа оладиган актриса бундан бир неча йил уятчанг бўлганини кўриш мумкин.Энн Хэтэуэй Фото: CosmopolitanЭннинг биринчи қизил йўлакдаги образини эса бошқаларга намуна қилиб кўрсатса бўлади. Актриса либосни дид билан танлашидан ташқари, камера қаршисида ўзини йўқотиб қўймаслиги билан ҳам бошқалардан ажралиб турган.Марго Робби Фото: CosmopolitanКарьерасининг бошида очиқ-сочиқ ва тор либослар кийишни афзал билган актриса кейинчалик гардеробидаги либосларни, шунингдек, кийиниш услубини ҳам ўзгартиришга қарор қилган. Бугунги кунда у бичими кенгроқ, ранглари эътибор тортмайдиган матодан тикилган кийимларни кийишни хуш кўради.Мавзуга доир:35 дан ошган аёлларни ёшартирадиган соч турмаклари юлдузлар мисолида (фото) «Бу тақдирнинг туҳфаси»: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қанд касали билан яшаётган бошқа юлдузлар (фото) Андрей Мягков ва Барбара Брилска ҳамда кино оламидаги бошқа 6 та энг гўзал жуфтлик (фото)

Manba: Daryo