Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ҳинд актрисаси Шридеви роль ижро этишдан бош тортган энг машҳур фильмлар (фото)

Ўз 4
Марҳум ҳинд актрисаси Шридеви кўплаб ранг-баранг ролларни ижро этган, унинг карьерасида 300 дан ортиқ фильм мавжуд. У ўз даврида Болливуднинг суперюлдузига айланган. Шунга қарамай, у бир нечта фильмларда роль ижро этишдан бош тортган. Гарчи бу фильмлар муваффақиятга эришган бўлса-да, актриса иштирокида тамоман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.Жасур (1986) Фото: «Яндекс Дзен»«Har Kisi ko nahi milta» таронасида Шридеви ва Феруз Хонни унутиб бўлмайди. Қизиғи шундаки, «Жасур» фильми учун бош ролга Шридеви танланган, аммо кейинчалик у Димпл Кападияга алмаштирилган.«Қора шаҳзода Ажуба» (1991)  Фото: «Яндекс Дзен»«Қора шаҳзода Ажуба» фильмида режиссёр Шаши Капур Шридеви ва Амитабҳ Баччан жуфтлигини орзу қилган. Аммо актриса фильмда роль ижро этишни рад этган, чунки унга бошқа актёрлар билан бериладиган бир хил маош ва ролнинг давомийлиги маъқул келмаган эди. Шу сабабдан унинг ўрнини яна Димпл Кападия эгаллаган.«Вақт тузоғи» (1990)   Фото: «Яндекс Дзен»«Вақт тузоғи» фильмидаги асосий роль Шридеви учун махсус ёзилган ва ҳатто Лата Мангешкар ҳам унинг ушбу лойиҳада роль ижро этишини хоҳлаган. Аммо ўша вақтда актрисанинг отаси вафот этган ва роль яна Кападияга насиб этган.«Ўғил» (1992) Фото: «Яндекс Дзен»Мадҳури ижро этган роль ҳам айнан Шридеви учун ёзилган бўлиб, актриса буни рад этишга қарор қилган. Чунки у Анил Капур билан бир нечта фильмларга шартнома имзолаган эди.«Муҳаббат ва қўрқув» (1993)  Фото: «Яндекс Дзен»Режиссёр Яш Чопра ҳам ушбу фильмда Шридеви роль ижро этишини хоҳлаган. Аммо актрисага қаҳрамон ёқмаган. Шунинг учун ҳам унинг ўрнига Жуҳи Чавла танланган, бу балки яхши ҳам бўлган.«Фирибгар» (1993) Фото: «Яндекс Дзен»Фильмга ҳам дастлаб Шридеви таклиф қилинган, у эгизак опа-сингиллар ролини ижро этиши керак эди. Кейинчалик режиссёрлар Шоҳрух Хоннинг ролини томошабинлар эътиборсиз қолдириши мумкин, деган қарорга келган ва ролларга Шилпа Шетти ҳамда Кажол таклиф этилган.«Шоқол» (1994) Фото: «Яндекс Дзен»Ушбу фильмда ҳам актриса ролни рад этган, кейинчалик унинг ўрнига Дивя Бхарти танланган. Аммо унинг ўлимидан кейин Равина Тандон ролга тасдиқланган. Нима бўлганда ҳам фильм муваффақият қозонган.«Девона қалб» (1997) Фото: «Яндекс Дзен»Бу актрисанинг Шоҳрух Хон билан бирга роль ижро этишдан бош тортган тўртинчи фильми эди. У шунга ўхшаш ролларни ижро этишдан чарчаган ва характерда янгилик йўқлиги учун ҳам режиссёрга рад жавобини берган.«Ошиқлар» (2000) Фото: «Яндекс Дзен»Адитя Чопра ушбу фильмда Шридеви учун алоҳида роль ёзган. Аммо актрисанинг лойиҳани рад этиши боис бутун сценарий қайтадан ёзилган.«Ёқимли хотиралар» (2001) Фото: «Яндекс Дзен»Рати Агнихотри ижро этган қаҳрамон аслида Шридеви учун мўлжалланган эди. Фильм ҳам томошабинларда унчалик катта таассурот қолдирмаган.«Боғбон» (2003) Фото: «Яндекс Дзен»Шридевига ушбу роль экранларга қайтиш учун таклиф қилинган эди. Аммо актриса образни ўзига унчалик ҳам мос деб билмаган. Натижада омад Ҳема Малинига насиб этган.«Бахубали» (2015) Фото: «Яндекс Дзен»Шридеви карьераси давомида бир неча лойиҳаларни рад этган. Аммо ушбу фильмдаги Шивагами ролидан воз кечиши оммавий ахборот воситаларида жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган. Унинг нега фильмда роль ижро этишдан бош тортгани, афсуски, номаълумлигича қолди.Мавзуга доир:Болливуд фильмларида рекорд даражада кўп суратга тушган жуфтликлар (фото) Болалигиданоқ ўз карьерасини бошлаган Болливуд юлдузлари (фото) Фото: Машҳур ҳинд актрисаларининг киноларда роль ижро этган сингиллари Фото: Жуҳи Чавла, Шридеви, Мадҳури Диксит ва 80 йилларда машҳур бўлган бошқа ҳинд актрисаларининг фарзандлари

Manba: Daryo