Apple компанияси 6G технологияларини ишлаб чиқиш учун ходимлар ёллашни бошлади

Ўз 5
Apple компанияси олтинчи авлод 6G уяли алоқа тизимлари устида ишлаш учун ходимлар ёллай бошлади, деб ёзади «РБК» Bloomberg’га таяниб. Ўтган ҳафта компания келаси авлод симсиз технологиялари устида ишлаш учун тадқиқотчи муҳандислар қидирилаётгани ҳақида эълон берди. Фото: Getty ImagesВакансиялар ҳақидаги эълонларда Apple’нинг Кремний водийси ва Сан-Диегода жойлашган офисларидаги лавозимлар кўрсатилган, у ерларда компания симсиз технологиялар ва микросхемалар яратиш устида ишламоқда. «Сизда келаси авлод симсиз технологиясини яратиш бўйича ноёб ва фойдали имконият бўлади, — дейилади эълонда. — Бу ролда сиз келгуси 10 йил мобайнида янги авлод уяли алоқа инқилобий технологияларини яратишга масъул бўлган илғор тадқиқот гуруҳи марказида бўласиз». Компания вакиллари изоҳ беришдан бош тортган.6G тармоқларини ишга тушириш стандартлари ва муддатлари ҳозирча номаълум, аммо баъзи таҳлилчилар фикрича, технология 5G’га нисбатан 100 марта юқорироқ уланиш тезлигини таъминлаш мумкин. Шу билан бирга, соҳа экспертлари олтинчи авлод алоқа тармоқлари энг эртаси билан 2030 йилда ишга туширилишини кутмоқда.Охирги авлод 5G алоқа стандартини қўллаб-қувватловчи биринчи iPhone’ни компания бир неча ой аввал — 2020 йил октябрида чиқарганди. Ўшанда 5G’ни интеграция қилишга улгуриш учун Apple микросхемалар ишлаб чиқарувчи Qualcomm билан баҳсни тартибга солишга мажбур бўлди. Бунинг учун компания 4,5 миллиард доллар миқдорида воз кечиш муздини тўлаганди. Энди, Bloomberg фикрича, Apple янги технологияни ишлаб чиқишнинг энг биринчи босқичларида иштирок этмоқчи.Симсиз тизимларни ишлаб чиқиш учун тадқиқотчи муҳандисларни ишга олиш ҳақидаги эълонлари — Apple ўз технологияларини ривожлантиришга интилаётганидан дарак берувчи яна бир белгидир. Компания шу пайтга қадар iPhone, iPad ва Маc учун асосий процессорларни ишлаб чиқишга улгурган. У, шунингдек, AirPods наушниклари ва Apple Watch соати учун экранлар, камера технологиялари, симсиз чиплар устидаги ишларни фаоллаштирган.Мавзуга доир:Apple наушник ишлаб чиқаришда шишадан фойдаланишни режалаштирмоқда Apple компанияси iPhone 13 миниъни тақдим этишига оид маълумотлар тарқалди Бутун дунё бўйлаб қанча одам Apple Watch’дан фойдаланади? Рақамлар ошкор қилинди

Manba: Daryo