Саломатликда муаммо борлигидан дарак берувчи теридаги ўзгаришлар

Ўз 6
Юзнинг сўлғин ва рангсиз кўринишини тонал крем билан яширса бўлади, аммо баъзида кўзга яққол ташланадиган ўзгаришлар саломатлик билан жиддий муаммолар борлигидан дарак бериши мумкин. Уларга бееътибор бўлмаслик, бартараф қилиш учун эса шифокорга боришни ортга сурмаслик керак. Фото: FreepikҚош тўкилишиАёллар қош тўкилишини кўпинча ёш ўтиши билан боғлиқ муаммоларга йўяди. Аммо қошнинг, айниқса, чаккага яқин томондан тўкилиши гипотиреоз, яъни қалқонсимон без гормонларининг етарлича ишлаб чиқарилмаслигидан дарак беради. Тез-тез чарчоқни ҳис қилиш, ҳолдан тойиш, совқотиш ва терининг қуриши гипотиреозга хос бошқа белгилар саналади. Агар ушбу симптомлар кузатиладиган бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Оддий қон таҳлили орқали гипотиреозни аниқлаш мумкин.Юзда тук ва ҳуснбузарларнинг кўпайишиАввалгидан кўра юздаги ҳуснбузар ва тукларнинг кўпайиши организмда тестестерон гормонининг фаол ишлаб чиқарилаётганидан, баъзи вақтларда бу тухумдонлар поликистози синдромидан дарак бериши мумкин. Қолаверса, мазкур гормонал ўзгаришга инсулин миқдорининг ошгани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин ва бундай вазиятда таркибида шакар кўп бўлган маҳсулотлардан тийилиш керак бўлади.Ёноқлардаги қизил доғларЮзнинг қизариши одатий ҳол бўлиши мумкин, аммо ёноқ ва ияклар қизарадиган бўлса ҳамда узоқ вақт давомида кетмаса, бу волчанка (аутоиммун касаллик)дан дарак бериши мумкин. Артрит, бўғимлар ва мушаклардаги оғриқ эса ушбу касалликка хос бошқа симптомлар саналади.Кўз остида ҳалқалар пайдо бўлишиКўз остида бундай ҳалқаларнинг пайдо бўлиши рационда туз ҳаддан ортиқ кўплиги ёки сурункали аллергия сабаб кўз атрофидаги қон-томирларнинг кенгайгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ҳалқалар қизариш билан намоён бўлса, дерматомиозитга текширтириб кўриш керак. Ушбу аутоиммун касаллик мушаклар оғриғи, умумий ҳолсизлик билан боғлиқ бўлади. Саломатлигингизга бефарқ бўлмасдан, шифокор кўригидан ўтишни унутманг.Мавзуга доир:Қалқонсимон без ва ошқозон касалликларини ёстиқ ёрдамида қандай аниқлаш мумкин? Пул сарфлаш шарт эмас: Саломатликни сезиларли даражада яхшилайдиган 9 одат Паст ёки юқори: тонометрсиз қон босимини аниқлашнинг энг осон усули Кўпроқ углевод истеъмол қилиш кераклигидан дарак берувчи 9 белги

Manba: Daryo