Кир ювиш машинаси ишдан чиқаётганини билдирувчи белгилар

Ўз 24
Кўпчилик учун кир ювиш машинаси уйдаги энг муҳим техникалардан биридир. Бордию, у ишдан чиққудек бўлса, юмушлар янада кўпроқ вақт талаб этиши табиий. Масаланинг бундай тус олишига йўл қўймаслик учун ушбу «ёрдамчи»нинг олдиндан бераётган белгиларига эътиборли бўлиш кифоя. Фото: «Домашний очаг»Машина баланд овоз билан ишласаАгар барабан унга бирор нарса бор кучи билан урилаётгандек овоз чиқарса, демак, техникада нимадир носоз ишламоқда. Бу балки фақатгина барабаннинг ўзи билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бу каби вазиятда машинани зудлик билан мутахассисга кўрсатиш зарур.Машина жуда кўп ёки оз сув ишлатсаМашина ишлатилганидан сўнг сув қолиши керакми? Ёки жуда оз сув қуйилгандек туйиладими? Аслида бу белги яхши эмас. Агар техника дастури ишламай қолса, ортиқча суюқлик барабанда тўхтаб қолади, сўнгра ёқимсиз ҳид чиқа бошлайди. Етарли сув бўлмаганида эса ювиш сифати пасаяди.Кийимлар яхши ювилмасаАгар машина кийимларни яхши ювмаса, дарҳол уни устасига кўрсатиш зарур. Ушбу муаммони эътиборсиз қолдириш, «ёрдамчи»дан бутунлай айрилиб қолишга олиб келиши ҳам мумкин. Шунинг учун муаммо кичкиналигидаёқ батараф этилган яхши.Комуннал тўловлар тўсатдан ошсаАгар тўловлар кўпайишининг сабаби техника бўлса, унда нимадир нотўғри ишлаяпти. Буни вақтида тузатиш ва қимматга тушмасликнинг олдини олиш зарур.Машинага ортиқча юк юклансаКир ювиш машинаси ишлаб чиқарилганда, унга юкнинг максимал даражаси белгиланади. Ушбу кўрсаткичга бееътибор ҳолда юк миқдори оширилса, ускунанинг ишлаш муддати қисқариши мумкин. Сўнгра бир неча йилга берилган кафолатдан умид қилинмаса ҳам бўлади.Кир ювиш кукуни кўп ишлатилсаУскунанинг вақтидан олдин бузилишининг яна бир кенг тарқалган сабаби — бу жуда кўп миқдорда кир ювиш кукунини ишлатишдир. Шунда кирлар яхшироқ ювилади, дейиш нотўғри фикр. Аммо миқдорни ошириш жараёнга ҳеч қандай таъсир қилмайди, шунчаки кир ювиш вақтини ўз-ўзидан узайтиради.Барабандан нохуш ҳид келсаКир ювиш машиналарида моғор ва нохуш ҳид келиш кўп ҳолларда кузатилади. Нохуш ҳид пайдо бўлишининг олдини олиш учун машина қуритилиши ва ишлатилганидан сўнг эшиги очиқ ҳолда сақланиши керак. Шунингдек, ойига бир маротаба иссиқ ва хлорли сув билан тозалаш тавсия этилади. Агар барчаси айтилганидек бажарилганда ҳам ёқимсиз ҳид тарк этмаса, у ҳолда техника усталарига мурожаат қилган маъқул.Машина узоқ йиллар ишлаган бўлсаҲеч қандай нарса абадий эмас, шунингдек, маиший техника ҳам. Кўпгина кир ювиш машиналари узлуксиз 8—11 йил ишлашга қодир. Аммо қурилма эскирган бўлса, у билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Эскирган ускунларни таъмирлаш яхшими ёки унинг пулига янгисини сотиб олиш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак.Мавзуга доир:Кир ювиш машинаси яхшироқ ишлаши учун уни қандай тозалаш керак? Шампунь, фолга ва кийимларни ювишда керакли бўлган бошқа 8 та кутилмаган восита (фото)

Manba: Daryo