Xiaomi ҳақиқий симсиз қувватлантиргични тақдим этди. У ҳаво орқали ишлайди

Ўз 28
Компаниялар смартфон билан тўғридан-тўғри алоқа қиладиган магнит ғалтакларга тегиб турган қурилмани симсиз қувватлантиргич деб аташга ўрганган — уни махсус майдончага жойлаштириш керак. Xiaomi компанияси эса узоқ масофадан туриб ишлай оладиган ҳақиқий симсиз қувватлантиргични тақдим этди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Фото: XiaomiКомпания ҳозирча Mi Air Charge номини олган технологияга оид батафсил маълумотлар билан бўлишмаган, бироқ унинг ишлаш принципи ҳақида тушунтириш берган. Бунинг учун хонага яқин атрофдаги қурилмага ҳаво орқали зарядларни узатишга қодир кичик қувватлантириш станциясини ўрнатиш керак бўлади. Бу орқали смартфонни қувватлантириш ва бир вақтда уни ишлатиш ҳам мумкин.Технологиянинг ишлаш схемаси қуйидагича: станцияда хонадаги қурилма жойини аниқлайдиган антенналар жамланмаси мавжуд, бошқа бир антенналар жамланмаси эса сигнални миллиметрли диапазонда узатади ва смартфон батареясидаги тўғрилагич уни электр энергиясига айлантиради.We're excited to bring you the remote charging technology - Mi Air Charge Technology! Charge multiple devices simultaneously while you're gaming, walking around or even when something's in the way, no strings attached. Another giant leap forward in wireless charging technology! pic.twitter.com/wEoB10wOQ2— Xiaomi (@Xiaomi) January 29, 2021Станция 5 ваттли қувват орқали бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмани қувватлантира олади. Бироқ у барча смартфонларда ишламайди — компания ҳозирча бу турдаги қувватлантириш усули фақат Xiaomi Mi 11 да ишлашини ваъда қилмоқда. Келажакда технология компаниянинг бошқа қурилмалари билан ҳам ишлаши керак: смартфонлар, соатлар, колонкалар, лампалар ва бошқа техникалар.Xiaomi ҳозирча қувватлантириш станцияси қанча туриши ва савдоларга қачон чиқишига аниқлик киритмаган.Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сежон университети тадқиқот гуруҳи янги турдаги қувватлантиргич устида иш олиб бораётгани, у ҳам смартфонларни ҳаво орқали қувватлантира олиши ҳақида хабар берилганди.Мавзуга доир:Оппо янги қувватлантиргични тақдим этди. У телефонларни рекорд даражада тез қувватлантиради Смартфон аккумуляторини «ўлдириб қўймаслик» учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Manba: Daryo