Ширинликдан тийилишга ёрдам берадиган 6 тавсия

Ўз 36
Юрак саломатлигини сақлаш, қандли диабетни олдини олиш, метаболизмни меъёрда бўлишини таъминлаш учун шакар миқдорини назорат қилиш ва рациондаги маҳсулотларга эътиборли бўлиш керак. Саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларни олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш ҳам яхши натижа беради. Фото: «Домашний Очаг»Сули ёрмаси истеъмол қилингСули ёрмаси қондаги қанд миқдорини камайтиради ва клечаткага бой экани сабаб узоқ вақт қорни тўқ бўлади. Бунинг учун эса бўтқа кам миқдорда қайта ишланган ёрмалардан тайёрланган бўлиши керак. Тез тайёрланадиган бўтқалар, мюсли саломатликка зарар етказади. Шу сабаб бутун ёрмалардан бўтқа тайёрлаш ва унга қуритилган ва барра мевалар қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.Сувни мазали ҳолда истеъмол қилингОртиқча шакардан воз кечишни истовчиларнинг энг асосий душмани ширин ичимликлар ҳисобланади. Оддий сув ича олмайдиган бўлсангиз унга ялпиз, бодринг ва лимон қўшиб истеъмол қилинг.Мева истеъмол қилингГлюкоза мия фаолияти ва кун давомида энергияга тўла бўлиш учун муҳим бўлгани сабаб ширинликлардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Шунчаки, конфет ёки ширинлик устига қуритилган ёки барра мевалар истеъмол қилинг. Мева таркибидаги шакар зарарсиз ҳисобланади ва ширинлик истеъмол қилишга бўлган мойилликни камайтиради.Соуслардан воз кечингТайёр соус – майонез, кетчупларда қўшимча шакар бисёр бўлади. Улардан бир муддат воз кечилганнинг ўзидаёқ, ижобий натижани кузатиш мумкин бўлади.Табиий йогурт истеъмол қилингТаркибида оқсил, сут ёғлари мўл бўлган грек йогурт нонушта учун энг яхши вариант. У тушликка қадар қоринни тўқ тутади ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ҳисса қўшади. Йогуртга ёки қатиққа мева қўшиб истеъмол қилинг.Қора қаҳва ичингҚаҳвада шакар ва сут қанча кўп бўлса, унинг фойдаси шунча кам саломатлик учун эса хавфи кўп бўлади. Шу сабаб шакар ва бошқа қўшимчаларсиз қаҳванинг ўзини ичишга ҳаракат қилинг. Унутманг, бир финжон ширин қаҳвада катта миқдорда шакар бўлади.Мавзуга доир:Ширинлик, сут ва дерматологлар тийилишни тавсия қиладиган бошқа маҳсулотлар Парҳез ва спортсиз қандай озиш мумкин? Британиялик мутахассислардан 12 та маслаҳат Соғлиғингизни асранг: Эрта тонгдан бошлаб йўл қўйиладиган 10 та хато

Manba: Daryo