Организмни ҳақиқатан ёшартирадиган кундалик одатлар

Ўз 24
Ёш кўринишни узоқ вақт сақлаш, эрта қаришнинг олдини олиш учун қандай турмуш кечириш ва ундаги одатларнинг аҳамияти катта. Фото: FreepikМуҳтожлардан ёрдамингизни аяманг100 минг аёл иштирок этган тадқиқотда аниқланишича, волонтёрлик лойиҳаларида кўнгилли бўлиб иштирок этган ёки муҳтожларга ёрдам берган кишиларда бошқаларга нисбатан эрта ўлим хавфи 14 фоизга камайган.Қизиқарли ва катта мақсадларни кўзлангЧикагонинг Раш университети мутахассислари 1200 дан ортиқ кекса кишилар иштирок этган тадқиқот натижасига кўра, яшашдан мақсади бор кишилар бошқаларга нисбатан узоқроқ ҳаёт кечиради ва ўзини яхши ҳис қилади деган хулосага келган.D витамини меъёрда бўлишига эътибор қаратинг12 йил давом этган ва 13 минг нафар эркак-аёл иштирок этган тадқиқот натижасига кўра, D витаминининг доимий равишда етишмаслиги кузатиладиган инсонларнинг эрта вафот этиши бошқаларга нисбатан 26 фоизга кўпроқ. Шу сабабдан ҳам шифокорлар ушбу витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш билан бирга ҳар куни 15 дақиқа қуёш нуридан баҳра олишни тавсия қилади.Сайр қилингТез-тез қадам ташлаб юрилган 15 дақиқалик сайр ҳам юрак фаолиятига ижобий таъсир қилади, юрак-қон томирда муаммолар келиб чиқишини олдини олади, ёшартиради. Сайрга ёлғиз эмас, яқин инсонлар билан чиқиш эса киши ўзини яхши ҳис қилиши ва мия фаолияти яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади.Қизил гўштни камроқ истеъмол қилинг545 минг аёл ва эркак иштирок этган тадқиқот натижасига кўра, қизил гўштни мунтазам истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини 30 фоизга ошириши аниқланган. Бунга ушбу маҳсулотнинг йўғон ичак саратони ва юрак касалликларини келтириб чиқариши сабаб бўлади.Қизиқарли спорт ўйинлари билан шуғулланингТеннис, бадминтон, волейбол ва бошқа гуруҳ бўлиб ўйналадиган фаол ўйинлар ёшликни сақлашнинг энг яхши йўли. Спорт жисмоний саломатлик учун муҳим, яқинлар билан мулоқот қилиш эса миянинг когнитив вазифаси, унинг психологик саломатлиги учун фойдали.Мавзуга доир:Сурункали чарчоқдан халос этиб энергия билан таъминлайдиган 13 маҳсулот «Батарея ўтирди»: Инсон қувватини ўғирлайдиган 5 одат Бир қарашда безарардек туюлган, бироқ соғлиқ учун зарарли кундалик одатлар

Manba: Daryo