Хира, моғор ва буғ босган плиткалар: ҳаммомдаги муаммоларни бартараф этишда ёрдам берувчи 5 та лайфхак (видео)

Ўз 30
Ҳаммомни тозалаш учун кўп вақт кетадими? Бунинг ажойиб ечими мавжуд. Қуйидаги лайфхаклар ҳар қандай уй бекасининг вақтини тежашга ёрдам беради. Фото: «Домашний очаг»Ҳаммом плиткалариҲаммом плиткаларини тозалаш учун идишга илиқ сув, идиш ювиш воситаси ва сирка қўшилади. Эритма яхшилаб аралаштирилади ва махсус гупка билан ювилади, қуруқ латта билан артилади.Ҳаммомдаги резина гиламларРезина гиламчалар устидаги доғ ва қопламаларни олиб ташлаш учун 2:1 нисбатда истеъмол содаси ва лимон шарбати аралаштирилади. Олинган аралашма билан гиламча артилади ва устига бироз сирка сепилади. Намлик бироз қуригандан сўнг гилам юзаси оддий нам мато билан артиб чиқилади.Ҳаммом пардасиҲаммом пардасидаги моғорни олиб ташлаш учун ярим стакан тузни бир литр сув билан аралаштириш керак. Ушбу аралашма ёрдамида парда артилади. Мазкур жараённи бир ойда бир маротаба қўллаш пардани тоза ва чиройли туришига ёрдам беради.Плитка қирраларидаги моғорПлитка ва плиткалардаги моғорларга қарши автомобиль учун қўлланиладиган «Антиёмғир» воситаси билан курашиш мумкин. Воситани плиткалар юзасида қўллаб, устидан юмшоқ мато билан артиб ташлаш тавсия этилади.Ҳаммом деворлариҲаммом хонасининг деворларини тезроқ тозалаш, сув томчиларини бартараф этиш учун меламин шимгич ва дераза тозалагичдан фойдаланиш мумкин.Мавзуга доир:Ҳаммаси осон: Печ тозалашнинг 5 хил усули Қиш мавсумида хонаки гуллар парвариш учун лозим бўлган 3 та муҳим қоида Қаҳва, шароб, лаб бўёғи: яққол сезилиб турувчи доғларни кетказувчи воситалар Микротўлқинли печни кир ва ёғдан тозалаш усуллари Уйдаги эрта қаришга сабаб бўлувчи буюм ва камчиликлар

Manba: Daryo