Телефон экранидаги чизиқларни бартараф этишнинг энг оддий усуллари

Ўз 36
Смартфонларни ишлатиш жараёнида ҳатто жуда эҳтиёткор фойдаланувчилар ҳам охир-оқибат экран юзасида турли хил чизиқларни кўриши мумкин. Қуйидаги маълумотлар орқали уларни қандай бартараф этиш мумкинлиги ҳақида билиб олиш мумкин. Фото: «alamy.com»Телефонга ҳимоя қилувчи шиша қопламаларни ўрнатишга қарамай, ҳеч ким уларни хавфсизлигини кафолатламайди. Сабаби ҳар қандай ҳимоя воситасидаги смартфонлар оддий чўнтакда ҳам ёқимсиз чизиқ қолдириши мумкин. Албатта, дисплейни ҳимоя қилиш учун энг яхши ечим – бу телефон сотиб олгандан сўнг дарҳол ҳимоя ойнасини ўрнатишдир. Аммо бундай қопламалар сифатини асл дисплей юзаси билан таққослаганда, орадаги фарқ сезилади. Кимдир йилига смартфонни камида бир маротаба алмаштиришга ўрганган. Шунинг учун улар, ҳатто майда шикастланишга ҳам аҳамият бермайди.Уй шароитида телефон экранидаги чизиқларни қандай бартараф этиш мумкин?Агар экран юзасида кичик тирналишлар бўлса, уй шароитида ҳам буни бартараф этиш мумкин. Полировка қилиш экранни мукаммал ҳолатга келтиришга ёрдам беради, унга ўзининг асл порлашини қайтаради. Экранни майда тирналишлар ва чизиқлардан халос қилади. Бунинг учун кукун ва дағал жисмлардан фойдаланиш мумкин эмас. Агар буни уддалаш қийинчилик туғдирса, унда ушбу хизматни малакали устага топширган маъқул. Ҳеч бўлмаганда яроқсиз қурилма экранида синаб кўриш керак.Жараённи бошлашдан олдин қурилмага суюқлик ва кукунлар тушмаслиги учун барча чораларни кўриш керак. Микрофон, зарядловчи тешиклар каби жойларни лента билан ёпиш зарур.Шуни ёдда тутиш керакки, агар экран олеофобик қоплама билан қопланган бўлса, унда полировка қилишнинг кераги йўқ. Ушбу қоплама телефон ишлаб чиқарувчилари томонидан ингичка нанометер плёнка шаклида сисликон буғларни ётқизиш усули ёрдамида қўлланилади. Шундан сўнг дисплей ёғ ва суюқлик, шу жумладан, бармоқ изларига яхши қаршилик кўрсатади.Тиш тозалаш пастаси билан телефон экранидаги чизиқларни қандай бартараф этиш мумкин?Ушбу оддий восита, эҳтимол, чизиқларга қарши курашнинг энг яхши вариантидир. Ҳар қандай тиш пастасида кремний ва титаниум бирикмалари, алюминий оксиди, кўмир, сода каби моддалардан таркиб топади. Ушбу моддалар тишларда скраб вазифасини бажаради. Тиш эмалини сўлак қопламасидан тозалайди. Тиш пастаси ҳам смартфонлар экранига худди шундай таъсир кўрсатиши мумкин, юзадаги майда тирналган жойлардан мулойимлик билан силлиқлай олади.Смартфон ойнасидаги чизиқларни олиб ташлашни дисплей юзасига тиш пастаси қатламини юпқа суришдан бошлаш керак. Паста думалоқ ҳаракат билан қуриб кетгунча бироз кутилади. Кейин бироз намланган пахтадан фойдаланиш ва чизиқ йўқолгунча дисплей юзасини силлиқлаш учун думалоқ ҳаракатдан фойдаланиш керак.Телефон экранидаги чизиқларни олиб ташлаш учун истеъмол содасидан қандай фойдаланиш керак?Истеъмол содаси уйда энг керакли тарқалган воситалардан биридир, хусусан, ошхонада.Ичимлик содаси маълум миқдорда сув билан аралаштирилади. Аралашма смартфон юзасига микрофибер ёки пахта билан артилади. Жараён тугаганидан сўнг дисплейда қолган аралашма юмшоқ мато билан тозаланади. Болалар упаси ёрдамида телефон экранидаги чизиқларни қандай қилиб йўқотиш мумкин?Бўтқа ҳолига келгунча упага сув аралаштирилади. Салфетка ёки пахта ботирилади. Экран юзасидаги чизиқ йўқолгунча думалоқ ҳаракат билан артилади. Экрандаги қолдиқлар юмшоқ матолар билан тозаланади. Жараённи бир неча марта такрорлаш тавсия этилади. Албатта, вақти-вақти билан жараёнларни қўллаш чизиқлардан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо ушбу жараён фойдали бўлиши билан бирга, айниқса, нотўғри қўллаш туфайли, ҳаттоки, қурилманинг осонгина бузилишига олиб келиши мумкин.Мавзуга доир:Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия Инглиз тилини тез ва осон ўрганишга ёрдам берадиган дастурлар Такрор ишлатиш мумкин ва керак бўлган бир марталик буюмлар

Manba: Daryo