Шампунь, фольга ва кийимларни ювишда керакли бўлган бошқа 8 та кутилмаган восита (фото)

Ўз 24
Кирларни тоза ювиш нафақат сув ва кир ювиш кукуни билан боғлиқ. Кийимларни тартибга солишда ёрдам берадиган яна 10 та ёрдамчи восита мавжуд. Шунингдек, кир ювиш машиналари ҳам мунтазам дезинфекцияга муҳтож, сабаби унинг ишлаш жараёнида қанчалаб чанг ва зарарли бактериялар тўпланиб боради. Фото: BeautyОғиз чайиш воситасиКир ювиш машинасини тезда тозалашнинг самарали усули − бу оғиз ювиш воситасидир. Суюқ кир ювиш воситасига ярим стакан оғиз чайиш суюқлиги қуйилади ва машина тўлиқ ишлатилади. Натижада кутилган тозалик ҳосил бўлади. Фото: VichyФольга қоғозиАлюмин кучланишни пасайтиради ва қуритиш вақтини қисқартиради. Агар юбка ёки кўйлакнинг этак қисми оёқларга ёпишса, ғижимланган фольга қоғозини барабанга солиш тавсия этилади. Фото: «Домашний очаг»Жун ипБаъзи уй бекаларининг фикрига кўра, агар қуритгичга бўялмаган жун иплари  тўпи қўйилса, кирлар жуда юмшоқ бўлади. Улар айниқса, оч рангдаги кийимларга ажойиб кўриниш беради. Фото: «Домашний очаг»Муз бўлаклариБекажонлар учун яна бир топилма. Кийимлар ҳаддан ортиқ ғижим бўлмаслиги учун улар билан бирга бир неча муз бўлаги солиниши керак. Фақат кирлар миқдорини камайтириш тавсия этилади. Фото: «Домашний очаг»СузгичЖуда нафис кийимларни зарар бермасдан қандай сиқиш мумкин? Бунга оддийгина сузгич ёрдамга келади. Улар орқали енгил кийимларни сувини қуритиш ва кейин осиб қўйиш мумкин. Фото: «Домашний очаг»Эфир мойлариЭфир мойлари қимматбаҳо кондиционерни ўрнини боса олади. Кир ювиш вақтида  эфир мойидан бир неча томчи томизгандан сўнг узоқ вақт давомида ёқимли ҳид таралиши мумкин. Фото: PinterestҚаҳва ва чойҚаҳва ва чой хиралашган матоларнинг асл рангини қайтаришга ёрдам беради. Ювиш вақтида воситага янги тайёрланган қаҳвадан икки стакан ёки аччиқ чой қўшиш керак. 30-40 дақиқа мобайнида кирлар суюқлик ичида қолиш керак. Фото: «Домашний очаг»Кир ва бўёқ учун тузоқ (ловушки)Энди оппоқ кийимларни ҳам бошқа ранглар билан аралаштириб ювиш мумкин. Бунинг учун оч рангдаги кийимларни бўёқлардан сақлайдиган «ловушки»дан фойдаланиш кифоя қилади.Бунинг учун бир стакан сувга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солинади. Эритмага ҳар қандай оқ мато ёки салфетка солинади. Суюқликни ўзига яхшилаб шимдирганидан сўнг қуритишга қўйилади. Кейин кир ювиш машинасига кийимлар билан биргаликда солинади. Фото: «chistodoma.com»Соч бальзамиУшбу косметика ҳар қандай матони текислайди. 0,25 стакан маҳсулот илиқ сувда эритилади ва кийимларга қуйилади. Сўнгра одатдагидек чайиб, қуритишга қўйилади. Фото: «wlooks.ru»ШампуньШампунь ва идиш ювиш воситаси кўйлак ёқасидаги кирларни дарҳол тозалайди. Бунинг учун маҳсулотни керакли жойларга қуйилади ва 15 дақиқага қолдирилади. Сўнгра кийим илиқ сув билан ювилади. Фото: «wlooks.ru»Мавзуга доир:Ташлашга шошилманг: банан пўстлоғидан кундалик ҳаётда унумли фойдаланиш сирлари Энг яхши ёрдамчи: робот-чангютгич ҳақида 5 та қизиқарли маълумот Сўнгги 10 йил ичида эскирган 12 та уй жиҳози Такрор ишлатиш мумкин ва керак бўлган бир марталик буюмлар

Manba: Daryo