Британия хит-парадларини забт эта олмаган Last Christmas қўшиғи 36 йил деганда бунга эришди

Ўз 49
Wham! дуэтининг барча даврларнинг янги йил бош хит-қўшиқларидан бири бўлган Last Christmas қўшиғи тарихда илк бор Британия хит-парадларида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Meduza.Жорж Майкл томонидан ёзилган ва Эндрю Рижли билан бирга ижро этилган ушбу қўшиқ Британия чартида илк бор 1984 йил декабрида янграган. Ўшанда у иккинчи ўринни эгаллаб, поп-юлдузлардан иборат Аid гуруҳининг Do they knоw it’s Christmas? қўшиғига ўрин бўшатиб, биринчиликни қўлдан бой берган.Бирор марта ҳам хир-парадда биринчи ўринни олмаган Last Christmas узоқ вақт давомида энг харидоргир Британия қўшиғи бўлган.2017 йил Wham! мухлислари ҳатто Жорж Майклнинг вафотига бир йил тўлгани муносабати билан (у 2016 йил 25 декабрда 53 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этган) кампания ўтказиб, Last Christmas қўшиғини сотиб олишга ундаган. Аммо ўшанда ҳам у хит-парадда иккинчи ўринга кўтарила олган холос.Бироқ 2000 йилларнинг ўрталаридан бошлаб қўшиқ ҳар йили йил қўшиғи чартига қайтади — Янги йил таътилларида стримминг сервисларида фаол тингланади. Сўнгги йилларда у мунтазам равишда энг яхши қўшиқлар Топ-10 талигидан ўрин олади.Ва ниҳоят 2021 йил арафасида қўшиқ хит-парад рейтингида биринчи ўринни забт этди. BBC’нинг ёзишича, ўтган ҳафта давомида британияликлар Last Christmas қўшиғини 9,2 миллион мартадан ортиқ тинглаган.Wham! дуэтининг собиқ солисти Эндрю Рижлининг айтишича, унинг марҳум дуэтдоши Last Christmas қўшиғининг «абадий жозибадорлигидан» далолат берувчи бундай хабардан жуда хурсанд бўлиб, мағрурланган бўларди.Мавзуга доир: Shazam хизмати энг оммабоп қўшиқлар рейтингини эълон қилди (видео)

Manba: Daryo