Олимлар смартфонлар учун қайта тикланишга қодир материални яратди

52
Жанубий Корея олимлари ёрилган ва синган жойларни қайта тиклашга қодир материал устида иш олиб бормоқда. Корея илм-фан ва технологиялар институти жамоасининг тадқиқоти ҳақида Sciencealert хабар берди. Фото: DepositphotosОлимлар экранни ҳимоя қилиб турувчи классик шиша ўрнини эгаллайдиган рангсиз полимидни яратмоқда. Бу каби материалдан эгилувчан экранга эга смартфонларда фойдаланиш мумкин.Ушбу материални яратишда зиғир ёғидан фойдаланилган бўлиб, у полимернинг ёрилиши натижасида ҳосил бўлган соҳага киришга «ўрганган». Суюқлик ҳаво таъсирида қотиб қолади ва материал ўз хусусиятини тўлиқ қайта тиклайди.Бу каби технологияни гаджетлар оламига жорий этишга ҳали анча бор, бироқ унинг ўзига яраша истиқболи мавжуд. Шу турдаги полимерлардан нафақат смартфонларда, балки кийим-кечак ёки қуёш батареяларида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.Аввалроқ Жанубий Кореянинг Сежон университети тадқиқот гуруҳи янги турдаги қувватлантиргич устида иш олиб бораётгани, у смартфонни ҳаво орқали қувватлантира олиши тўғрисида хабар берилганди.Мавзуга доир: Samsung ўта юқори тиниқликка эга дисплей яратди

Manba: Daryo